Новак Жокович ва Карен Хачанов янги йилни Дохада ўтказади
Ads

Жорий йилнинг 31 декабрь 2019 йилнинг биринчи январь кунлари Қатарнинг Доха шаҳрида ўтадиган теннис мусобақасида иштирок этадиган теннисчилар номи аниқланмоқда.

Турнирнинг иштирок этувчилар рўйхатида сербиялик Новак Жокович, австриялик Доминик Тим, россиялик Карен Хачанов, италиялик Марко Чеккинато, бельгиялик Давид Гоффин, грузиялик Николоз Басилашвили ва испаниялик Роберто Баутиста-Агут жой олган.

Амалдаги чемпиона франциялик Гаэль Монфис эса бош совринни ҳимоя қилмайдиган бўлди.