Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабига янги мутахассислар қўшилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бошчилигидаги мураббийлар штаби янги мутахассислар билан тўлдирилди.

Силвано Котти — физиотерапевт.
Кўп йиллик халқаро тажрибага эга Силвано Котти фаолияти давомида Италия миллий терма жамоаси, "Интер" , "Милан" , "Челси" , "Рома" ҳамда Хитой миллий терма жамоасида физиотерапевт сифатида ишлаган.

Андреа Иулиано — спорт нутрициологи.
Андреа Иулиано — биолог-нутрициолог ва спорт нутрияси бўйича мутахассис. У фаолияти давомида "Удинезе" клубида ҳамда Швейтсария У-21 терма жамоаси билан ишлаган.

Янги мутахассислар Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тайёргарлик жараёнида футболчиларнинг жисмоний ҳолати, тикланиши ва спорт овқатланиши йўналишларида фаолият олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!