"Ўзбекистонлик Ҳабиб" ғалаба қозонди
Ahmadbek Eshmatov
Юртдошимиз доғистонлик жангчини мағлуб қилди.
БАА нинг Абу-Даби шаҳрида "UAE Warriors 55" турнири бўлиб ўтмоқда. Ҳозиргина ушбу ММА оқшомида ўзбекистонлик Дониёрбек Рўзиев шогирди Камронбек Ортиқов ҳам жанг қилди. "Ўзбекистонлик Ҳабиб" номи билан танилаётган юртдошимиз доғистонлик Мурад Маганаевга қарши октагонга кўтарилиб, очколар бўйича ғалаба қозонди.
Маълумот учун, мазкур ғалабадан сўнг Камрон Ортиқовнинг рекорди 4-1 га етди.

Изоҳлар (0)