Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Португалия Криштиану Роналдунинг 986-голига муносабат билдирди

Терма жамоа энди Роналдуга "пахта" қўяпти

Португалия терма жамоаси собиқ сардор Криштиану Роналдунинг Саудия Арабистони чемпионатида «Ан-Наср» сафида урган навбатдаги голига муносабат билдирди.

Роналду «Ал-Аҳли»га қарши сафар учрашувида рақиб дарвозасини ишғол этиб, ўзининг профессионал карьерасидаги 986-голини урди.

Терма жамоа расмий саҳифасида жойланган қисқа хабарда: «986 аллақачон орқада қолди. Олдинда 14 қадам қолди», — дея ёзилди. Шuningdek, постга RoadTo1000 («Мингта гол сари») хештеги қўшилди.

Ушбу ёзув орқали Португалия терма жамоаси Роналдунинг 1000-голлик тарихий кўрсаткичга яқинлашаётганини эслатиб ўтди.

Учрашувнинг ўзида Роналду ҳисобни 14-дақиқада очди. «Ал-Аҳли» ҳимоячилари хатосидан фойдаланган португалиялик ҳужумчи тўпни илғаб олди ва бурилиб зарба бериб, дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди.

18-дақиқада «Ан-Наср» сардори пенальтидан иккинчи голни уриш имкониятига эга бўлди, аммо унинг зарбаси устунга тегиб қайтди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда «Ал-Аҳли» футболчиси Галено узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди (45+1).

Танаффусдан сўнг майдон эгалари ташаббусни қўлга олди. 71-дақиқада Айван Тони пенальтини аниқ амалга оширди, 75-дақиқада эса Роджер Ибаньес бурчак зарбасидан кейин тўпни дарвозага йўллаб, «Ал-Аҳли»га 3:1 ҳисобида ғалаба келтирди.

«Ан-Наср»нинг навбатдаги учрашуви 28 ноябрь куни сафарда «Ал-Хазм»га қарши ўтказилади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ