"Боруссия Дортмунд" ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг агенти Мино Райола мижозининг "Реал" етакчисига айлана олишига ишонмоқда.

"Холанд "Реал" сафида Криштиану Роналду сингари бир мавсум мобайнида 40-50 та гол уришни уддалай олади. Бир неча йиллардан сўнг у янада кучли футболчига айланади", - дея айтиб ўтди Райола.

Жорий мавсумда норвегиялик футболчи дортмундликлар сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)