"Рома" ва "Милан" Эррера учун курашмоқда

CHERY AUTO

Италиянинг "Рома" ва "Милан" жамоалари "Порту"дан Эктор Эррерани ёзги трансфер мавсуми вақтида сотиб олиш учун курашмоқда.

Tecno

Мексикалик 29 ёшли футболчи ёзда "Порту"ни тарк этиш арафасида турибди. Унинг "Порту" билан шартномаси шу йилнинг ёзида поёнига етади. Бу футболчига "Рома" ва "Милан" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Эрреранинг ўзи эса келгуси мавсумда ЕЧЛда тўп сурадиган жамоа сафига кўчиб ўтишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Эктор Эррера "Порту" сафида барча мусобақаларда 49та учрашувда 8та гол урган ва 2 голли узатмани амалга оширган.

Comments

You must be logged in to commet!