Ads

ФИФА "The Best" соврини учун энг яхши учта дарвозабон номини эълон қилди.

Унга кўра, "Ливерпуль" ва Бразилия терма жамоаси дарвозабони Алиссон, "Барселона" ва Германия терма жамоаси дарвозабони Марк-Андре тер Штеген, "Манчестер Сити" ва Бразилия терма жамоаси посбони Эдерсон Мораес жой олишди.

Алиссон Чемпионлар Лигаси ва Америка Кубогини қўлга киритди, Тер Штеген Испания чемпиони бўлди ва Эдерсон Мораес Америка Кубоги билан АПЛ чемпионлигини нишонлади.