Ван Боммел истеъфога чиқарилди

  • 16 декабрь, 2019, 16:32
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Эйндховеннинг ПСВ клуби бош мураббийсиз қолди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Унга кўра эйндховенликлар Марк ван Боммелни бош мураббий лавозимидан истеъфога чиқаришган. Клуб 42 ёшли голландиялик мутахассисга миннатдорчилик билдириб, унинг келгуси ишларига омад тилаган.

Маълумот учун, ван Боммел ПСВни 2018 йилнинг ёзидан буён бошқариб келаётган эди. Эйндховен жамоаси Голландия чемпионатида ўтган 17 та турдан сўнг 4-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!