1 феврал куни Суперлига янги мавсумига қуръа ташланади

TIGGO 2 PRO

Суперлига мавсуми 7 март куни старт олиши режалаштирилган. Лига унинг тўлиқ иштирокчилари ва клублар қайси стадиондан қай тартибда фойдаланиши масаласида иш олиб боришига тўғри келди. 

Мусобақага қуръа ташлаш маросими 1 феврал куни 18:00 да старт олади ва у Футбол ТВ орқали жонли эфирга олиб чиқилади. Бу ҳақда ЎзПФЛ хабар берди. 

Қуръа жараёнида Лига қуйидаги кетма-кетликни инобатга олади:


а) мавсум стартини ўз майдонида бошламаслиги, бироқ кейинчалик бошқа стадионга кўчиб ўтиши катта эҳтимол бўлган клублар;

б) бир стадиондан фойдаланиши кўзда тутилган ва шундан келиб чиқиб жуфтлик ҳосил қилган клублар;

д) жуфтлик ҳосил қилмаган клублар. 

Лига мутахассислари қуръа ва унинг қолган масалаларини жонли эфирда тушунтириб бериши кўзда тутилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!