1 йилдан буён мағлуб бўлмаётган Шевченко шогирдларидан ўзига хос кўрсаткич
Украина терма жамоаси Евро-2020 саралаш босқичи доирасида Сербия (2:2) термасига қарши беллашувда дуранг натижа қайд этди.
Бу билан, украиналиклар 2019 йилда бирорта ҳам мағлубиятга учрамади. 7 та ғалаба, 3 та дуранг.
Буларнинг 8 таси расмий ўйинлар бўлса, яна 2 таси ўртоқлик учрашуви эди.
Шу қаторда, Андрей Шевченко терма жамоа бош мураббийи бўлганидан сўнг, 11 та баҳсдан буён жамоа мағлубиятга учрамаяпти ва 7 та ғалаба, 4 та дуранг ўйнади.
Маълумот учун, охирги маротаба Украина 2018 йилнинг 16 ноябрь куни Миллатлар Лигаси турнири доирасида Словакия (1:4) термасига йирик ҳисобда мағлуб бўлишган эди.
Фикрлар