10 киши бўлиб ўйнаган АГМК "Бунёдкор"га имконият қолдирмади

Ўзбекистон Суперлигаси 8-туридан ўрин олган АГМК - "Бунёдкор" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ўйин АГМКнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.

32-дақиқада АГМК аъзоси Йован Жокич ўта қўпол қоидабузарлиги сабаб қизил карточка олди ҳамда майдонни тарк этди. 38-дақиқада 10 киши бўлиб қолган АГМК дарвозасига пенальти белгиланди ва Хуршид Ғиёсов ундан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. 58-дақиқада "Бунёдкор" дарвозасига белгиланган пенальтидан унумли фойдаланган Миржалол Қосимов шогирдлари ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди ва ўйинда устунликни қўлга олишди. 74-дақиқада Санжар Турсунов дублни расмийлаштирган бўлса, орадан 3 дақиқа ўтар-ўтмас Сардор Раҳмонов гол киритиб, ўйинга нуқта қўйди - 3:1!

Шу тариқа, очколари сонини 15 тага етказиб олган АГМК 2-ўриндаги "Сўғдиёна"га яқинлашиб олди. "Бунёдкор" эса 11 очко билан 7-ўринда бормоқда.

  • Суперлига
  • 8-тур

OKMK

  • Санжар Турсунов 58', 74'
  • Сардор Раҳмонов 77'
3 : 1

14/05/2021 18:55

Бунёдкор

  • Хуршид Ғиёсов 38'

  • 90+7'

    Учрашув якунланди! АГМК иродали ўйини эвазига ғалабани илиб кетди - 3:1! Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+5'

    Қоидабузарлик, "Бунёдкор"да жарима зарбаси.

  • 90+4'

    Аббос Отахонов асабийлашиб кетди.

  • 90+2'

    Дилшод Жўраев сариқ карточка олди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 88'

    Учрашув қаҳрамони Санжар Турсунов ўрнига Аббос Отахонов майдонга тушди.

  • 86'

    Тўп назорати "Бунёдкор"да.

  • 84'

    Ўзгаришлар. Иброҳим Ибрагимов ўрнига Суннатилла Абдуллажонов, Хуршид Ғиёсов ўрнига Санжар Рашидов, Миржаҳон Мираҳмадов ўрнига эса Шаҳбоз Эркинов ўйинга қўшилди.

  • 82'

    Ботирали Эргашев сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 80'

    АГМКда ўзгариш: Касьян ўрнига Полвонов майдонга тушди.

  • 77'

    ГОООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Гол, ҳа яна гол! Ғофуровнинг бурчакдан узатган тўпини Раҳмонов дарвозага жойлаб қўйди! 3-1!

  • 76'

    Бурчак тўпини АГМК ижро этади. Хавфли вазият юзага келиши мумкин.

  • 75'

    АГМК шиддатли ҳужумлари билан ўйинни янада гўзаллаштирмоқда.

  • 74'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛ! Турсуновдан дубль! Супергол... АГМКдан камбэк! 2-1!

  • 73'

    Ўзгариш. Суҳроб Иззатов ўрнига Иброҳим Томива майдонга тушди.

  • 71'

    Акром Комилов қўполлиги учун огоҳлантирилди.

  • 69'

    Ғофуровнинг узатмасидан сўнг зарба берувчи футболчи топилмади.

  • 68'

    Бурчакдан тўпни АГМК ўйинга киритиб беради.

  • 67'

    Йўлдошевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси Эргашевга қийинчилик туғдирмади. Қарши ҳужум кўрамиз.

  • 66'

    АГМК аъзолари бир амаллаб хавфли ҳужумни бартараф этишди ва тезкорлик билан қарши ҳужумга ўтиб кетишди.

  • 65'

    Лутфулло Тўраевнинг зарбаси дарвоза устунининг юқорисидан ўтиб кетди.

  • 64'

    "Бунёдкор" аъзолари 18 метрлардан жарима зарбасига эга чиқишди.

  • 62'

    Аҳмадалиев пас, Ғофуровдан зарба! Хавфли, аммо ноаниқ

  • 61'

    Ғиёсовдан зарба, Эргашев тўпни уриб юборди.

  • 60'

    Ўзгариш. Фаррух Икромов ўрнига Лутфулла Тўраев майдонга тушди.

  • 58'

    "Бунёдкор" иккинчи бўлимнинг аввалида урилмаган голларнинг жазосини чекмоқда.

  • 57'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! 10 киши бўлиб қолган АГМК ҳисобни тенглаштирди. Турсунов тўққизлик бурчакка тўпни михлаб қўйди!

  • 56'

    Нуқтада Санжар Турсунов.

  • 55'

    Ягудин ва Касьянга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 54'

    Пенальти! "Бунёдкор" дарвозасига пенальти белгиланди! Ҳисоб тенглашиши мумкин!

  • 53'

    "Бунёдкор"нинг ҳужумлари ҳимоячилар томонидан қайтарилмоқда. Ғофуровга нисбатан қўполлик ишлатилди.

  • 52'

    АГМК қанотлардан ҳужумлар уюштиряпти. Ҳозирча якун йўқ.

  • 50'

    Устунлик тўлиқ "Бунёдкор"да.

  • 49'

    Тўсин АГМКни яққол голдан сақлаб қолди!

  • 48'

    Ҳимоячиларнинг хатоси ва Расул Йўлдошевнинг ажойиб ҳаракатидан кейин Йўлдошевнинг ўзи Эргашевнинг қаршисида ёлғиз қолди, аммо Ботирали зарбани оёқлари билан қайтарди! Суперсейв!

  • 47'

    АГМКда иккита ўзгариш рўй берди. Миржамол Қосимов ўрнига Дилшод Жўраев ва Фортес ўрнига Ҳусниддин Ғофуров майдонга тушди

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+3'

    Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.

  • 45+2'

    Икромов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиққанди, офсайд экан.

  • 45+1'

    Тўп назорати "Бунёдкор"да.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Иброҳимнинг 16 метрлардан йўллаган зарбаси хавфли чиқди.

  • 43'

    Миржаҳон Йўлдошевнинг хатосидан рақиблар унумли фойдаланиб, жарима майдони ичига кириб боришди, бироқ зарба берувчи футболчи топилмади.

  • 41'

    Давронжон Эргашев қўполлиги учун огоҳлантирилди.

  • 40'

    АГМК жарима зарбасига эга бўлди.

  • 38'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Зарба ўнг томонга, дарвозабон эса аксинча чапга сакради ва ҳисоб очилди. 0-1!

  • 37'

    Хуршид Ғиёсов уни ижро этади.

  • 36'

    Пенальти! Бир киши кам бўлиб қолган олмалиқликлар дарвозасига Танташев пенальти белгилади!

  • 35'

    Ўйин бироз «жонланди».

  • 34'

    Ҳакам ВАРга мурожаатдан сўнг фолни ўта қўпол деб топди ва Жокичга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатилди. Миржалол Қосимов ҳакамга эътироз билдирмоқда.

  • 33'

    Вазият ВАР тизимида кўриб чиқилади. Хавфли вазият...

  • 32'

    Йўлдошевнинг оёғига тўғридан-тўғри қўполлик қилгани учун Жокич огоҳлантирилди.

  • 30'

    Ғиёсов жарима зарбасидан тўпни ҳаволатиб ичкарига етказиб берди,  Ўлмасалиевнинг бош билан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди.

  • 29'

    "Бунёдкор" аъзолари жарима зарбасига эга чиқди. Чап қанотда, жарима чизиғи яқинидан зарба ижро этилади.

  • 28'

    Чап қанотдан уюштирилган ҳужумни Миржамол Қосимов чап оёқда йўллаган ноаниқ зарбаси билан якунланди.

  • 27'

    Жамоаларнинг номидан келиб чиқсак ўйинга кескинлик етишмаяпти...

  • 26'

    Гадоевнинг дарвоза томон тепган зарбаси ноаниқ кетди. Ягудин барибир буни қайтариш эҳтимоли юқори эди.

  • 24'

    Ўйин темпи ўртача. Жамоалар ўйинни асосан майдон марказида олиб боришмоқда.

  • 23'

    "Бунёдкор"да 2-сариқ карточка. Мираҳмадов бу сафар огоҳлантирилди.

  • 22'

    Иброҳимовнинг ерлатиб йўллаган зарбасини ҳимоячилар қайтарди. Позицион ҳужум давом этади.

  • 21'

    Ўйин бир хил темпда кетмоқда.

  • 19'

    Ўнг қанотдан уюштирилган ҳужум марказга кўчди, бироқ зарба берувчи футболчи топилмади. Жокич майдонда ётибди.

  • 18'

    Майдон марказида тўп "Бунёдкор" футболчилари томонидан назорат қилинмоқда.

  • 17'

    АГМКнинг ҳужумлари марказдаёқ тўхтатилмоқда.

  • 15'

    Бурчакдан узатилган тўп акробатик тарзда дарвозага йўлланди, бироқ ноаниқ.

  • 14'

    Жарима тўпидан комбинацион ҳужум ташкил этилди ва зарба йўлланди. Тўп рикошетдан сўнг майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак тўпи.

  • 13'

    "Бунёдкор" жаримадан тўпни ўйинга киритиб беради. Тўғридан-тўғри зарба бўлиши ҳам мумкин. 25 метр масофа.

  • 12'

    Иброҳим Ибрагимов қўполлиги учун огоҳлантирилди

  • 11'

    "Бунёдкор" айнан бир тарафдан ҳужум уюштираётгани йўқ. Ҳужумлар бутун майдон бўйлаб уюштирилмоқда. Ижро эса ҳозирча ўхшамаяпти.

  • 9'

    Турсуновнинг чап қанотдан узатган тўпига Гадоев етиб бора олмади.

  • 6'

    Тўп назорати "Бунёдкор" футболчилари томонига ўтди. Марказдан киришнинг иложи бўлмагани боис қанотлар фаол тарзда ишламоқда.

  • 5'

    Олмалиқликлар жарима майдони атрофида позицион ҳужум кетяпти, ҳозирча ижрочи йўқ.

  • 4'

    Майдон марказида қисқа узатмалар амалга оширилмоқда.

  • 3'

    АГМК футболчиси берган зарбага аниқлик етишмади, дарвозабон тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 2'

    Дастлабки дақиқалар майдон марказида "Бунёдкор"нинг позицион ҳужум ўтказиши билан бошланди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!