11-турнинг дастлабки учрашувида 6 та гол киритилди

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 11-туридан ўрин олган илк учрашув "Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасида кечди. Унда жамоалар 3 тадан гол киритиб, жанговар дурангга имзо чекди.

Шу тариқа, "қалдирғочлар" ҳисобидаги очколар 21 та, жиззахликлар очколари эса 12 тага етди.

  • 90'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Абдужалиловдан сейв. "Сўғдиёна" футболчилари яхши ҳужум ташкил этишган эди. 

  • 90+'

    Шерзод Қосимов учрашувга 4 дақиқа қўшиб берди.

  • 90'

    Фаррух жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб, зарба йўллади. Бирозгина ноаниқ. Ажойиб зарба "қалдирғочлар"нинг ёш футболчисидан.

  • 89'

    Тўхтасинов амалга оширган бурчак зарбаси ҳеч кимга тегмай майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 87'

    Селим Нурмурадов Хуршид Ғиёсовни алмаштирмоқда.

  • 83'

    Жамшид Болтабоев ўрнига Санжар Рашидов ҳам майдонга тушган экан.

  • 83'

    Шохруз Норхонов ўрнига Баҳодир Насимов, Жавоҳир Қаҳрамонов ўрнига Саҳоб Рашидов майдонга тушди.

  • 82'

    Тўраевнинг жаримадан узатган тўпи ҳеч кимга насиб этмади.

  • 79'

    Фаррух Икромовнинг жарима майдонига узатмаси ноаниқ кетди.

  • 77'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Норхонов 11 метрлик нуқтадан адашмади.

  • 76'

    Абдулла Абдуллаевга ҳакамга нисбатан ортиқча эътироз билдиргани учун сариқ карточка кўрсатилди.

  • 75'

    Абдужалиловдан сейв... Ҳакам пенальти белгиламоқда. Қобиловнинг қўлига тўп теккан.

  • 71'

    "Сўғдиёна" тошкентликлар ҳимоясини ёриб ўтиш йўлларини изламоқда.

  • 68'

    Фаррух Икромов ўнг қанотда тўпни қабул қилиб олди ва олдинга томон ҳаракатланиб, тўпни чапга олди. Зарба хавфли аммо ноаниқ бўлди.

  • 66'

    Миржаҳон Мираҳмадов ўрнига Шаҳбоз Эркинов майдонга тушди.

  • 65'

    Ғиёсовнинг жарима майдони марказига узатган тўпини ҳимоячилар узоқлаштиришга урунди. Аммо тўп Қодирқуловга тегиб, дарвоза устидан ўтиб кетди. Жуда хавфли вазият.

  • 63'

    Абдумавлон Абдужалиловнинг хатоси жамоасига қимматга тушиши мумкин эди. Аммо вазият "қалдирғочлар" учун хайрли якунланди.

  • 63'

    Иван Нагаев Аюбхон Нўмоновни алмаштирди.

  • 62'

    "Сўғдиёна" қамал уюштирмоқда.

  • 59'

    Нуриллонинг пасини жиззахликлар пайқаб қолди. Яхши комбинацион ҳужум ўз якунига етди.

  • 56'

    "Бунёдкор" ҳужум қилишдан тўхтагани йўқ.

  • 53'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Иброҳимҳалил Йўлдошев чап қанотдан "Сўғдиёна" ҳимоясини ёриб кириб, жарима майдони марказига пас берди. Лутфулла Тўраев эса тўпни дарвозага йўллади. Дарвозабон қарийб уни қайтарди. Бироқ, якунда тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтди.

  • 51'

    Жарима зарбаси "Бунёдкор" томонидан ноодатий амалга оширилди. Узоқ давом этган комбинация Нуриллонинг зарбаси билан якунланди. Ҳимоячилар тўп йўлига ғов бўлди.

  • 48'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!Ҳозиргина майдонга тушган Фаррух Икромов қанотдан тезкор рейд уюштирди. Унга нисбатан қоида бузилди, аммо у ўрнидан туриб ўйинни давом эттирди. Хуршид Ғиёсовга пас берди. Ғиёсов эса бўш қолган дарвозани осон ишғол қилди.

  • 47'

    Хасанов қанотда Тўраевни алдаб ўтди, Норхоновнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ.

  • 46'

    Валерий Акопов ўрнига Фаррух Икромов майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 43'

    Лутфулла Тўраев уни ортдан келиб йиқитгани учун огоҳлантирилди.

  • 42'

    Жавоҳир Қаҳрамоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 40'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Шоҳруз Норхонов яна "Сўғдиёна"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бурчакдан Хасанов томонидан узатилган тўпни Норхонов боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

  • 39'

    Тайм сўнгида иккала жамоа фаоллашди.

  • 36'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Дарҳол жавоб. "Қалдирғочлар"нинг ажойиб комбинацияси Тўхтасиновнинг голи билан якунланди.

  • 34'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жавоҳир Қаҳрамонов боши билан гол урди. Хасановнинг узатмасини жамоадоши дарвозага жойлаб қўйди. Ажойиб қарши ҳужум.

  • 33'

    "Бунёдкор" тўп назоратини ажойиб тарзда ушлаб турибди. "Сўғдиёна" эса қарши ҳужумларни кутмоқда.

  • 30'

    Тўхтасинов узоқдан ажойиб зарба йўллади. Траектория жуда хавфли кўриниш олди. 

  • 27'

    Хасановнинг яна бир узатмаси дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.

  • 24'

    "Сўғдиёна"нинг қарши ҳужуми бесамар кетди. Хасанов қанотда тўпни қабул қилиб, жарима майдонига юқоридан етказиб берди. Жуда оддий усул. Ҳимоячилар учун ушбу тўп уаммо туғдирмади.

  • 22'

    Қобилов кутилмаганда қанот ҳужумида пайдо бўлди ва жарима майдони ичига пас берди. Унинг марказий ҳимоячилиги сезилиб қолди.

  • 20'

    Жиззахликлар Тўхтасиновни йиқитишдан чарчамаяпти. Яна майдон марказида унга нисбатан фол ишлатилди.

  • 18'

    Тошкентликлар жарима зарбасини ғоят тушунарсиз амалга оширди. Тўп олдириб қўйилди.

  • 16'

    Тўхтасиновга нисбатан қўполлик ишлатилди. Яхши стандарт.

  • 14'

    "Бунёдкор" тўп назоратини ўз ярим майдонида амалга оширмоқда.

  • 10'

    Жамоалар бироз темпни пасайтиришди.

  • 8'

    Жиззахликлар томонидан жарима майдонига узатилган тўп Анвар Ғофуров томонидан қайтарилди.

  • 7'

    "Сўғдиёна" бурчак узатмасидан яхши ҳужум ташкил қила олди. Бироқ вазият "қалдирғочлар" учун хайрли якунланди.

  • 6'

    Жасур Хасановнинг жаримадан узатган тўпи ҳимоячилар томонидан майдон ташқарисига чиқариб юборилди. Корнер.

  • 4'

    Шаҳбоз Жўрабековнинг рейди муваффақиятсиз якунланди. Рақиб футболчиси елкама-елка курашда устун келди.

  • 2'

    "Бунёдкор" футболчилари яхши прессинг уюштиргани эвазига бурчак зарбаси ишлаб олди. Аммо узатма тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Сардорлар тўпни ким ўйинга киритишини ҳал қилиб олишди.

  • 0'

    Учрашув 19:00 да старт олиши керак эди. Бироқ жамоалар майдонга чиқишга кечикди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда, Суперлига мадҳияси янграмоқда.

  • 0'

    Пойтахтимизда қад ростлаган "Локомотив" стадиони "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" учрашувини қабул қилади.

  • 0'

    Ассалому алайкум, ўзбек футболи ихлосмандлари. Суперлига 11-тури бошланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Расулжон Тоштемиров
21/08/2020 13:15
Мен Улугбек бир нарсани тушинмайман боходир Насимовни пролига уйнатмаса керак лекин у Сугденада уйнайди
Дилшод Даврлнов
20/08/2020 21:19
Улугбек ака и сталган фудбол камандани жонлантиради УЗБ да иккита УЛУГБЕК РУЗИКУЛ БОР