120 миллион евро етадими? Манчестерликлар жамоани қутқарадиган икки ўйинчи топди
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Рубен Аморим секин-аста жамоани инқироздан олиб чиқа бошлади. Айниқса, манчестерликлар чемпионат доирасида амалдаги чемпион “Ливерпуль” майдонидан ғалаба билан қайтганидан кейин мухлисларнинг Аморимга ишончи ошгани сезилди.
Клуб раҳбарияти Аморимни қишки трансферлар даврида янги ўйинчилар олиб бериш орқали қўллаб-қувватламоқчи.
Рубен Аморим жамоага икки футболчи - баҳайбат ҳимоячи Усмон Диоменде ва моғир ҳужумкор футболчи Ойхан Сансет маъқул келган.
21 ёшли Диоаменде Португалия чемпионатида “Спортинг” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Аморим унга Лиссабон клубида устозлик қилган ва унинг имкониятларини жуда яхши билади. Гарчи transfermarkt.world порталида ёш ҳимоячининг нархи 50 миллион евро экани кўрсатилган бўлса-да, “Спортинг” ўз ўйинчини 80 миллион еврога баҳолмоқда.
Ойхан Сансет эса, Бильбаонинг “Атлетик” клубида энг креатив ўйинчилардан ҳисобланади. 25 ёшли футболчи тўпурарлик маҳорати, майдонни яхши кўра олиши ва етакчилик қобилияти билан танилган. Унинг нархи 60 миллион еврони ташкил қилади.
“Манчестер Юнайтед” хўжайинлари ҳар икки трансфер учун умумий ҳисобда 120 миллион евро ажратди. Энди спорт бўлими мутасаддилари “Спортинг” ва “Атлетик”даги ҳамкасбларини етакчи ўйинчиларини январда қўйиб юборишга кўндириши керак.



Фикрлар