1200 нафарга яқин болакай копток тепмоқда (фото)
Ads

 "Бунёдкор" академияси майдонларида  2006-2010 йилларда таваллуд топган болалар ўртасида “Наврўз кубоги” старт олди.

  Тошкент шаҳар футбол федерацияси ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур турнир иккинчи бор ўтиши. Қорақалпоғистон республикаси ҳамда Хоразм вилоятидан ташқари барча ҳудудлардан ташриф буюрган 68 та жамоа ғолиблик учун майдонга тушмоқда. Мусобақаларда Олмаота шаҳридан ташриф буюрган жамоа ҳам иштирок этяпти.

Фотомухбиримиз 2009 йилда таваллуд топган "Бунёдкор" ҳамда "Насаф" жамоалари ўйини (5:2) ни зимдан кузатди. Кейин эса фотоаппаратини ишга солди. Сиз ҳам кўринг, азиз мухлис:

Футбол учрашувлари 27 мартга қадар давом этади.