13 ёшли футболчи “Бавария”да ўйнайди
“Бавария” раҳбарияти Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” жамоаси тарбиялаётган 13 ёшли футболчи Майк Уисдомнинг трансферини ижобий ҳал қилди, деб хабар тарқатди Sky Germany нашри.
Манбанинг таъкидлашича, истеъдодли болакай мюнхенликлар клубига келаётган ёзда кўчиб ўтади. Бунинг учун “Бавария” мёнхенгладбахликларга 300 минг евро миқдорида бадал пули тўлайди.
Маълумотларга қараганда, “Бавария”нинг селекция хизмати мутахассислари Майкни бир ярим йил давомида кузатиб борган ва улар клуб раҳбариятига ижобий хулоса берганидан сўнг, бу трансфер амалга оширилди. Мутахассислар бу ўйинчида бошқаларга ўхшамаган истеъдод бор деб ҳисобламоқда.
Уисдом жорий мавсум охирига қадар “Боруссия U14” жамоасидаги фаолиятини давом эттиради ва мавсумни якунлаб, янги клубига бориб қўшилади.
Фикрлар