17 ёшли Ямал катта рекорд ўрнатди

CHERY AUTO

“Барселона”нинг 17 ёшли ҳужумкор футболчиси Ламин Ямал турли рекордларни ўрнатишда давом этмоқда. Истеъдодли ўйинчининг бу галги тарихий натижаси Европа Чемпионлар лигасига тўғри келди.

Tecno

Ламин Ямал УЕФА Чемпионлар лигаси тарихида бешта голли пас узатган энг ёш футболчи сифатида янги рекррд ўрнатди.

Унгача энг яхши кўрсаткич англиялик ҳужумчи Тео Уолкоттга тегишли бўлиб, у 19 ёшида Чемпионлар лигасида беш бор самарали пас берган жди.

Ламин Ямал катта футболга кириб келганидан кейин Чемпионлар лигасида жами 19 та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига учта гол ва бешта ассист расмийлаштирган.

Умумий ҳисобда 17 ёшли чарм тўп устаси жорий мавсумда “Барселона” сафида жами 37 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол ва 17 та самарали тўп узатгани қайд этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!