18 ёшли теннисчимиз саралашни ғалаба билан бошлади

CHERY AUTO

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, айни кунларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида «Фьючерс» туркумига кирувчи турнирнинг саралаш баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Tecno

Ўзбекистонлик Лайло Баҳодирова мазкур мусобақадаги илк ўйинида болгариялик Невена Георгиевага қарши кортга чиқди. Ушбу баҳсда 18 ёшли Лайло тенгуқрини 5:7, 6:4, 6:3 ҳисобида мағлуб этди ва саралашнинг иккинчи босқичига йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур турнирнинг асосий тўр баҳсларида Арина Фолтс хамда Камола Шариповалар ҳам курашга киришади.

Саралашнинг иккинчи баҳсида ҳамюртимизга Йована Кенич рақиблик қилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию