1896 йилда ўтказилган замонавий тарихдаги илк Олимпия ўйинларининг медали аукционда сотилиши мумкин

1896 йилда Афинада бўлиб ўтган биринчи замонавий Олимпия ўйинлари медали ким ошди савдосида сотилиши мумкин.

Бронза медали авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда. Унинг ҳозирги эгаси Буюк Британиянинг Шропшир шаҳридаги уйини тозалаш вақтида ушбу медалга дуч келган.

Айтиш керакки, 1896 йилги ўйинларда медаль иккинчи ўринни эгаллаган кишига ҳам бронза медали топширилган (олтин, кумуш ва бронзадан иборат замонавий тизим 1904 йилда пайдо бўлган). Медаль айнан қайси спортчига тегишли экани ҳозиргача номаълум бўлиб қолмоқда.

Медалнинг диаметри икки дюймга тенг. Олд томонида Зевс худоси тасвирланган, орқа томонида юнонча “Биринчи халқаро Олимпия ўйинлари, Афина-1896” ёзуви бор.

Mullock’s Auctioneers аукцион уйи мутахассислари буюмни 20 дан 25 минг фунт стерлинггача баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!