19-тур олдидан Баҳром Ҳайдаров қандай фикрда?

Терма жамоалар ўртасидаги расмий учрашувлардан кейин энди навбат яна миллий биринчиликларга етиб келди. Шу жумладан, бизда ҳам Суперлига қисқа танаффусдан сўнг яна давом эттирилади. 13 сентябрдан 19-тур ўйинларига старт берилади. 15 сентябрда эса тур ўз якунига етади. Мазкур турда эса «Навбаҳор» - «Пахтакор» ўртасидаги баҳс ҳар томонлама марказий учрашув мақомига тенг. Бу сафар тур олдидан фарғоналик мутахассис Баҳром Ҳайдаров ҳар бир жуфтликка ўз муносабатини билдириб ўтди.

13 сентябрь (жума)

«Андижон» - «Сўғдиёна». 18:00

- Бу турнинг жуда қизғин ва кескин руҳда ўтиши кутиляпти. Сабаби кўплаб жамоалар олдинги иккита турда очко йўқотишган. Масалан, шулардан бири «Андижон». Айнан «Андижон» - «Сўғдиёна» учрашувига тўхталадиган бўлсак, Улуғбек Бақоев келганидан бери жиззахликлар мавсумни ажойиб тарзда ўтказишяпти. Бу жамоа руҳан кучли. «Андижон» жамоасига қийин бўлиши аниқ. Лекин ўйлайманки, агар андижонликлар бу ўйинда ғалаба қозонишмаса, у ҳолда турнир жадвалида янада қийин аҳволга тушиб қолишади. Мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяковни ҳам биламан, у жамоасини фақат ғалаба учун тайёрлаяпти. Жуда муросасиз ўйин бўлиши аниқ. Агар майдон эгалари омад келиб, гол уриб олишса ғалаба қозонишади деб ўйлайман. Аслида эса дуранг бўлишини тахмин қиляпман

Имкониятлар: 50х50

«Бухоро» - «Сурхон». 18:30

- «Бухоро» ўтган турда ажойиб тарзда уч очкони қўлга киритиб, интригани янада оширди. Айнан ўша ғалаба бухороликларнинг руҳини кўтариб юборган бўлиши мумкин. Лекин «Сурхон»да маҳоратли ўйинчилари кўп. Охирги турларда термизликлар ўзларига келиб олишяпти.  Аммо, назаримда бу баҳсда «Бухоро» ўз майдонидаги имкониятни қўлдан чиқариб юбормаса креак. Шу боис 2:1 ҳисобида уларнинг ғалабасини тахмин қилмоқдаман. Ҳар ҳолда «Бухоро» битта гол фарқи билан ютиши мумкин.

Имкониятлар: 60х40

14 сентябрь (шанба)

АГМК – «Динамо». 18:30

- АГМКнинг кўп ўйинларини кузатиб боряпмиз. Негадир бу жамоа ўз майдонида яхши ўйин кўрсата олмаяпти. Уларга барқарорлик етишмаяпти ва жамоани тушуниб бўлмаяпти. Масалан, Наманганда қийин ўтган учрашувда уч очкони қўлга киритди-ю, аммо кейин ўз майдонида ютқазиб қўйди. «Динамо» эса ўз уйида аутсайдер – «Бухоро»га ютқазиб қўйиб, пастки ўринлардаги интригани ошириб юборди. Бироқ АГМКнинг ўз майдонида ўйнаётганини ҳисобга олсак, улар иккита тўп фарқи билан ютишлари мумкин.

Имкониятлар: 70х30

«Қизилқум» - «Насаф». 18:30

- Бу жуда муросасиз ва кучли ўйинлардан бири ҳисобланади. «Насаф» жамоаси айниқса, қарши ҳужумларда ажойиб ўйин кўрсатиб, рақибларини жазолаяпти. «Қизилқум» эса тўпни ўзида сақлаб, ўйин кўрсатадиган жамоа ҳисобланади. Ўйин услублари турлича бўлган иккита жамоаларнинг ўртасидаги тўқнашув бўлади. Тўғри, «Насаф» ҳам тўпни ўзида ушлаб, яхши ўйнай олади. Аммо охирги пайтларда улар қарши ҳужумларда янада хавфли кўринишяпти. Аммо «Қизилқум» ютмаса бўлмайди, чунки ғалаба уларга зарур. Лекин «Насаф»нинг ҳам кучини ҳисобдан чиқармаслик лозим. Бирор жамоанинг имкониятини юқори баҳоламасам-да, лекин мезбонлар ғалаба қозонишга мажбур.

Имкониятлар: 50х50

15 сентябрь (якшанба)

«Қўқон-1912» - «Бунёдкор». 16:15

- Қўқондаги учрашувда ҳам худди «Қизилқум» - Насаф» тўқнашувидаги каби ҳолат. «Қўқон-1912» жамоаси охирги пайтларда ғалаба қозонишни бошлаб, охирги ўриндан юқорига кўтарилишни бошлашяпти. Боз устига бу сафар улар яна ўз майдонида мухлислари кўз ўнгида ўйнашади. Қўқонликлар ушбу учрашувда хато қилмасликлари керак. Фикримча, майдон эгалари иккита тўп фарқи билан ғалаба қозона олади.

Имкониятлар: 60х40

«Навбаҳор» - «Пахтакор». 18:30

- Анчадан бери кутилаётган ўйин. Қолаверса, ОАВ орқали ҳам ушбу беллашув реклама қилиниб келинмоқда. Шубҳасиз, бу турнинг марказий ўйини ҳисобланади. «Навбаҳор» турнир жадвалида совринли ўринлардан бирида бўлмаса-да, барибир бу ўйин чинакамига ажиотаж бўлади, Намангандаги стадион мухлислар билан тўлади деб ўйлайман. Айниқса, «Навбаҳор»нинг асосий кучларидан бири бу уларнинг ишқибозлари деб ўйлайман. Устига-устак Андрей Канчельскис жамоага қайтарилди ва «Навбаҳор» руҳан янгиланди деган бўлардим. Лекин «Пахтакор» ҳозирда Ўзбекистондаги ягона кучли жамоа бўлиб турибди. Улар турнир жадвалида якка пешқадамликни ўрнатишган. Уларда энг сара, тажрибали футболчилар жамланган. Лекин бу сафар дуранг бўлса керак.

Имкониятлар: 50х50

«Локомотив» - «Металлург». 18:30

- «Локомотив» жамоаси барқарор ўйин кўрсата олмаяпти. Бунинг нима билан боғлиқлигини мен билмайман. Ваҳоланки, жамоа таркиби яхши ўйинчилардан ташкил топган. «Металлург»нинг охирги турларда унчалик омади чопмаяпти. Назаримда, бу жуфтликда кўпроқ «Локомотив»нинг имкониятларини юқори баҳолаган бўлардим.

Имкониятлар: 60х40

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilhomjon Ilhomjon
13/09/2019 14:25
Бахромжон келажакда буюк тренер бўлинг!!!!
&
Фан
13/09/2019 11:17
Пахтакор б/н учрашувда камдан-кам холларда ракибларга 50x50 нисбат берилган, купчилик мутахасислар катта ишонч б/н Пахтакор жамоасини галабасини хеч иккиланмасдан юкори бахолашган, демак бу турнинг марказий учрашуви шиддатли хужумларга бой утишидан далолатдир.
Навбахор жамоасига Пахтакорни галабали сериясини тухтатишига ишониб коламиз.
Жамоаларимизга омад ким кучли булса еган оши халол булсин, мухими халол ва шиддатли уйин гувохига айланайлик.
&
Navbaxor 3392
13/09/2019 01:52
NAVBAXOR JAMOIMIZDAN AJOYIB G'ALABA KUTIB QOLAMIZ KONCHELISKIY BOWCHILIK QILAYOTGAN LOCHINLARDAN FAQAT G'ALABA OLG'A NAVBAHOR
Shaxboz Bekmurodov
13/09/2019 00:06
Qizilqum 0:3 NASAF
Алишер Хусанов
13/09/2019 11:50
Албатта Насаф ютади.Энди Насафни тухтадиган фк йук.Пахтакорни хам ютади.
Алишер Хусанов
13/09/2019 11:51
Албатта Насаф ютади.Энди Насафни тухтадиган фк йук.Пахтакорни хам ютади.
Алишер Хусанов
13/09/2019 11:51
Албатта Насаф ютади.Энди Насафни тухтадиган фк йук.Пахтакорни хам ютади.
Абдусамат Жураев
12/09/2019 23:15
НАВБАХОР // ПАХТАКОР 2:0