19 ёшли футболчи Франциянинг ўртамиёна жамоасини “Барселона”дан устун қўйди(фото)

Франциянинг “Мец” клуби ярим ҳимоячиси Исмоил Сарр фаолиятини “Ренн” клубида давом эттиради. 19 ёшли футболчи “Ренн” билан тўрт йиллик шартнома имзолади.

Норасмий хабарларга қараганда, трансфер суммаси 17 млн еврони ташкил этади. Сарр унинг хизматларига “Барселона” қизиқиш билдирган бўлсада, у ўзини хали топ клубда ўйнашга қодир эмас деб ҳисоблайди ва шу боис Франциянинг ўртамиёна клубида ўйнашга қарор қилган.

Маълумот учун, Сарр якунланган мавсумда Франция чемпионатида 31 та баҳсда майдонга тушди ва 5 та гол киритиб,м бир голга ассистентлик қилди.