19 ёшли футболчининг дубли МЮга ғалаба келтирди

Англия Премьер-лигаси 32-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли" учрашуви ўз якунига етди. Унда майдон эгалари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳисоб 48-дақиқада Мэйсон Гринвуд томонидан очилди. Унинг голига меҳмонлар 114 секунд ичида жавоб қайтарди. Кейинчалик, Гринвуднинг ўзи дублни расмийлаштириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, қўшимча дақиқаларда Кавани ўйинга якуний нуқтани қўйди.

Шу тариқа, манкунияликлар ҳисобидаги очколари сонини 66 тага етказиб олди ва "Манчестер Сити" билан орадаги фарқни 8 очкога қисқартирди. Меҳмонда имкониятни бой берган "Бёрнли" ҳисобида 33 очко мавжуд.

  • 90+3'

    ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! МЮ ўйинга нуқта қўйди!

    Ван Де Бекнинг узатмасидан кейин Кавани жамоасининг 3-голига муаллифлик қилди.

  • 90+1'

    Бруну Фернандешнинг зарбасидан кейин ҳимоячи тўпни дарвоза чизиғидан қайтарди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    МакТоминейнинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 88'

    Браунхил ўрнига Видра майдонга тушди.

  • 86'

    Ҳисобда олдинга ўтиб олган мезбонлар ўйин темпини пасайтиришга ҳаракат қилмоқда.

  • 84'

    ГООООООООООООООООООООЛ! Манчестерликлар ҳисобда олдинга ўтиб олди!

    Мэйсон Гринвуднинг жарима майдони ичидан берган зарбаси рекошет натижасида дарвозадан жой олди.

  • 82'

    Маркус Рэшфорд ўз ўрнини Донни Ван Де Бекка бўшатиб берди.

  • 80'

    Сўнгги дақиқаларда Дайч шогирдлари анча фаоллашиб қолди.

  • 78'

    Тарковски ҳужумда қоида бузди. Шу сабабли унинг жамоадоши урган гол инобатга олинмади.

  • 77'

    Жарима майдониги узоқ бўлмаган масофада меҳмонлар стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 75'

    Манкунияликлар рақиб жарима майдони атрофида узатмалар билан "Бёрнли" ҳимоясидаги ожиз нуқтани изламоқда.

  • 73'

    Тарковскийга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 71'

    Ўйин "қизил иблислар"нинг катта устунлиги остида давом этмоқда. Аммо таблодаги ҳисоб дурангни кўрсатяпти.

  • 69'

    Бруну Фернандешнинг бош билан йўллаган зарбасини ҳимоячи қайтариб қолди. Зарба анча хавфли чиққанди.

  • 67'

    Жарима майдонига узатилган тўпни Хендерсон ушлаб олди.

  • 65'

    "Бёрнли" футболчилари ҳам ўз ўйинига фаоллик қўшди.

  • 63'

    Браунхил жамоасининг хавфли ҳужумини барбод қилди. У жамоадоши тепган тўп йўлига ғов бўлди.

  • 61'

    Бир рақибидан чиройли финт эвазига ўтган Рэшфорд жарима майдони ичида тўпни олдириб қўйди.

  • 59'

    МЮ футболчиларининг рақиб жарима майдонига кетма-кет узатмалари қайтарилмоқда.

  • 57'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Жэк Корк огоҳлантирилди.

  • 55'

    Жарима майдони ичига кирган Люк Шоунинг узатмаси ҳимоячилар томонидан тўхтатилди.

  • 53'

    Манкунияликлар рақибга босим уюштиришда давом этмоқда.

  • 51'

    Браунхилнинг узоқ масофадан берган зарбасини Хендерсон ушлаб олди.

  • 50'

    ГООООООООООООООООООООООООООЛ! Меҳмонлар дарҳол ҳисобни тенглаштирди!

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни Тарковски дарвозага тўғирлаб юборди.

  • 48'

    ГОООООООООООООООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Жарима майдони ичида ёлғиз қолдирилган Гринвуд дарвозани ишғол этди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Фред ўрнига Эдинсон Кавани майдонга тушди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Жамоалар биринчи таймда дарвозаларга йўл топа олмади. Танаффус!

  • 45+1'

    Бўлим сўнгида меҳмонлар ҳисобни очиши мумкин эди. Бироқ жамоадоши оширган тўпга Вуд аниқ зарба бера олмади.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа вақт қўшилди.

  • 43'

    Гринвуднинг боши тўпга кўнгилдагидек тегмади. Зарба ноаниқ кетди.

  • 41'

    Крис Вуднинг бу сафарги зарбасига аниқлик етишмади.

  • 39'

    Сульшер шогирдлари майдон марказида тўпни ушлаб турибди.

  • 37'

    Мэйсон Гринвуд бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади. У Рэшфорд узатган тўпга етолмади.

  • 35'

    Рэшфорд жарима майдони ичида йиқилиб тушди.

  • 33'

    МЮ тотал устунлик билан ўйинни давом эттирмоқда.

  • 31'

    Крис Вуднинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 30'

    Погба тўпни боши билан дарвозагга йўналтирди. Унинг уриниши ноаниқ кетди.

  • 29'

    Рэшфорднинг дарима майдони ичидан берган кучли зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 29'

    Брунунинг узатмасиан кейин тўпни Погба ўзига бўйсундира олмади.

  • 27'

    Браунхилга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 25'

    Рақибига нисбатан жиддий қўполлик ишлатган Уан-Биссака огоҳлантирилди.

  • 23'

    Меҳмонлар бурчак зарбасидан қуруқ қўл билан ортга қайтадиган бўлди.

  • 21'

    Хато қилиб тўпни йўқотган Уан-Биссака уни қайтариб олишда ўзи жонбозлик кўрсатди.

  • 19'

    Гринвуднинг қанотдан узатган тўпини дарвозабон эгаллаб олди.

  • 18'

    Сульшер шогирдлари тўп назорати бўйича катта устунлик намойиш этмоқда - 80:20%.

  • 16'

    Рэшфорднинг узатмасидан кейин Бруну тўпга бироз ета олмади.

  • 14'

    Бруну Фернандешнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 13'

    Крис Вуднинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Хендерсон ушлаб олди.

  • 12'

    Меҳмонлар қарши ҳужумларда ўз омадини синаб кўрмоқда.

  • 10'

    Погбанинг жарима майдони ичидан бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон катта қийинчилик билан қайтарди.

  • 8'

    Доимгидек, манчестерликларнинг қанотлар анча фаол.

  • 6'

    МЮ футболчилари назоратни қўлга олмоқда. Бу жараён аста-секинлик билан амалга ошяпти.

  • 4'

    МакТоминейнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини ҳимоячилар қайтарди.

  • 3'

    Меҳмонлар илк дақиқалардан анча фаол старт намойиш этмоқда.

  • 1'

    Крис Вуд дарвозани ишғол этди. Бироқ ўйиндан ташқари ҳолат туфайли ҳакам голни инобатга олмади.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!