19 ёшли гўзал қиз машҳур Федерернинг аламини олди
Ads
 
 
Кўплаб мухлислар томонидан теннис оламининг энг чиройли қизларидан бири сифатида тан олинган Белинда Бенчич Австралияда давом этаётган Хопман кубогида жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
 
Белинда Бенчич ва Рожер Федерердан таркиб топган Швейцария терма жамоаси "А" гуруҳининг дастлабки учрашувида Белинданинг ҳаракатлари эвазига Буюк Британия вакилларини 3:0 ҳисобида енгган эди.
 
Иккинчи турда швейцариялик ракетка усталари Германия жамоасига қарши кортга чиқди. Дастлаб, дунёнинг энг кучли теннисчиларидан бўлган Рожер Федерер кескин ва муросасиз ўтган баҳсда германиялик Александр Зверевга 6:7, 7:6, 6:7 ҳисобида ютқазиб қўйди.
 
 
Энди буёғи кўп жиҳатдан Белинда Бенчичнинг ўйинига боғлиқ бўлиб қолди. Истеъдодли теннисчи қиз аввалига рақибаси Андре Петковични 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратиб, умумий ҳисобни тенглаштирди. Кейин эса Белинда Рожер билан бирга жуфтлик баҳсларини 4:1, 4;2 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилиб, кетма-кет икки турда зафар қучди.
 
Гуруҳдаги иккинчи учрашувда Франция теннисчилари Буюк Британия жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, иккинчи ғалабасини нишонлади:
 
Франция — Буюк Британия 3:0
 
Кристина Младенович (Франция) — Хитер Уотсон (Буюк Британия) 6:4 5:7 6:3
 
Ришар Гаске (Франция) — Даниэль Эванс ( Буюк Британия) 6:4 6:2
 
Кристина Младенович ва Ришар Гаске — Хитер Уотсон ва Даниэль Эванс 4:3 4:3