20 ёшли футболчи 8 миллион евролик маошни қабул қилмади

  • 6 сентябрь, 07:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бразилиянинг UOL нашри “Челси”нинг 20 ёшли иқтидорли  футболчиси Андрей Сантос катта даромадли шартномани қабул қилмагани ҳақида маълумот чиқарди.

Tecno

Таниқли журналист  Тиаго Арантешнинг ёзишича, Саудия Арабистони клуби лондонликлар билан катта трансферни амалга оширмоқчи бўлган. Давлатга тегишли бўлган Aramco нефт компанияси ўз жамоаси “Ал-Қодисия”га Сантосни олиб келишга уриниб кўргани айтилмоқда.

Шайхлар ярим ҳимоячи учун “Челси”га 70 миллион евро таклиф қилган. Ўйинчининг ўзига ҳар мавсум учун 8 миллион евродан маош ажратилган. Бу сумма Сантоснинг ҳозирги маошидан беш баравар кўп.

Манбанинг таъкидлашича, Андрей Сантос даромадли шартномани қабул қилмади. Бразилия терма жамоаси сафида келаси ёзда бўладиган жаҳон чемпионатига боришни истаётган Сантос Англия Премьер-лигасида қолишни маъқул кўрди.

Қизиғи шундаки, “Челси” бош мураббийи Энцо Мареска бразилиялик истеъдод эгасига етарли даражада ўйин амалиётини кафолатлагани йўқ. Испаниялик мутахассис ўйинларда асосан Энцо Фернандес ва Мойзес Кайседога ишонч билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!