20 ёшли футболчи ғалати тарзда ҳалок бўлди

  • 22 октябрь, 17:26
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бразилиянинг “Пиауи” клуби ёшлар жамоаси ўйинчиси Антони Илано йўлда юз берган ҳалокат туфайли ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда  The Sun нашри хабар тарқатди.

Tecno

Манбанинг маълум қилишича, 20 ёшли футболчи отасининг туғилган куни муносабати билан ташкил қилинган зиёфатдан қайтаётганида мотициклда йўлга чиқиб кетган сигир билан тўқнашув содир этган.

Авария оқибатида воқеа жойидаёқ Антони Иланонинг жони узилган. Айни пайтда ушбу воқеа юзасидан тергов олиб борилмоқда.

“Пиауи” клуби раҳбарияти футболчининг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирди.

Мутахассисларнинг Антони Иланонинг истнъдодли футболчи бўлгани ва ёшлар ўртасидаги учрашувларда мунтазам ўзини кўрсатиб келганини таъкидламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!