20 ёшли қиз тажрибали Серена Уильямсни шарманда қилди

Бош соврин учун ақшлик Серена Уильямс ва япониялик Наоми Осакалар ўзаро баҳс олиб боришди. 1 соат 19 дақиқа кечган беллашув 20 ёшли теннисчининг 6:2, 6:4 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди. Шу тариқа, ўйин давомида 6 та эйсни амалга оширган Осака US Open да бош совринни қўлга киритди.

"Катта дубулға"ларда 23 бор  ғолиб чиққан Уильямс кечаги мағлубиятда ҳакамларни айблади. Иккинчи сетда америкалик ракетка устаси минорадаги ҳакамни сўккани учун жарима геймига "эга бўлган эди".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!