2020 йилда Исроил Мадримовнинг шов-шувли жанги бўладими?

  • 5 ноябрь, 2019, 14:17
  • 0
  • Бокс

Айни вақтда юртимизда бўлиб турган, профессионал боксда давомли ғалабаларга эришаётган Исроил Мадримовга бир-иккита савол билан мурожаат қилдик.

 2020-йилда катта шов-шувга сабаб бўладиган жанги  ким билан ўтказилиши мумкинлигига муносабат билдирди:

“Аниқ бир нарса дея олмайман. Менимча, чемпионлик учун бўладиган жанг мухлисларнинг кўпроқ эътиборини тортса керак. Мухлислар  ҳамда халқимизнинг қўллаб-қувватлашлари биз учун ҳамиша ҳал қилувчи аҳамиятга эга”.

 Спортдаги ғалабалари ҳақида гапирганда эса, тинимсиз меҳнатлари сабачилигини таъкидлади...

 “Ҳар бир ишни ўз вақтида бажариш, тартибли бўлиш ва меҳнат яхши натижа сари етаклайди. Мувафақиятларимизда, айниқса, мураббийларнинг ўрни катта”.

 “Россияда бўлиб ўтган бу йилги ЖЧда иштирок этмаганимнинг сабаби Гамбургдаги аввалги чемпионат натижаларига боғлиқ эмас. Профессионал боксдаги фаолиятимга кўпроқ аҳамият берганим туфайли қатнаша олмадим” - дея, Мадримов ушбу мавзудаги саволимизга жавоб берди.

Моҳинур Маматова суҳбатлашди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!