Шомуродов – гол устаси! Европада Элдорга эътибор қаратишди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Туркия футболини ёритишга ихтисослашган нуфузли манбалар халқаро танаффусдан фойдаланиб, Суперлиганинг дастлабки турларидаги эътиборга молик кўрсаткичларни таҳлил қилмоқда.

Хусусан, fotomac.com.tr сайти ўтган чемпионат тўпурари Элдор Шомуродовнинг “Истанбул Башакшеҳир” сафида янги мавсумни ҳам сермаҳсул бошлаганига эътибор қаратди. Sports.uz портали ушбу материални ўқувчилар эътиборига ҳавола этади.

“Истанбул Башакшеҳир” Суперлигада мавсумни кутилганидек яхши бошлай олмади. Нури Шахин бошчилигидаги жамоа 6 та ўйинда 2 та ғалаба қозонди, 1 марта дуранг ўйнади ва 3 марта мағлуб бўлди.

“Башакшеҳир” айни пайтда 7 очко билан 12-ўринда бормоқда. Жамоа чемпионатда 10 та гол урган бўлса, уларнинг 6 тасига 31 ёшли ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов муаллифлик қилди. Тажрибали форвард чемпионатдаги 6 та ўйиннинг 5 тасида гол урди. Жамоа ҳужумида энг барқарор футболчига айланган Шомуродов “Башакшеҳир”нинг гол уришдаги муаммолари кучайиб бораётган даврида асосий юкни ўз зиммасига олмоқда.

Бундан ташқари, Шомуродов тўпурарлар пойгасида ҳам “Олтин бутса”га кучли даъвогар.

Суперлиганинг дастлабки олти туридан сўнг тўпурарлик унвони учун кураш янада қизиди. “Трабзонспор” юлдузи Муҳаммад Салоҳ ва “Амед” футболчиси Гифт Орбан  еттидан гол билан тўпурарлар рўйхатини бошқариб турибди.

Улардан кейинги ўринларни Элдор Шомуродов чемпионатнинг энг қимматбаҳо ўйинчиси Виктор Осимхен (“Галатасарой”) ва “Фенербаҳче” ёзда олиб келган Ведат Мурики билан бўлишиб турибди. Учала форвард ҳисобида олтитадан гол бор.

“Бешиктош” иштирокидаги ўйинларда рақиблар дарвозасига бешта тўп киритган яна бир таниқли тўпурар Душан Влахович ҳам курашни давом эттирмоқда.

Эътиборли жиҳати, ўтган йили тўпурарлар пойгасида ўзаро рақобатлаш футболчилардан фақатгина Элдор Шомуродов янги мавсумда барқарорлигини ушлаб қола олган холос.

Бу йил ҳам тўпурарлик унвони учун курашдаги амбицияларини намойиш этаётган тажрибали ҳужумчи гол уриш маҳорати ва совуққонлиги билан ажралиб турибди ҳамда яна бир бор “Башакшеҳир”нинг ҳужумдаги энг ишончли қуроли эканини исботлади.

Ўзбекистонлик ҳужумчи чемпионатда “Кожаэли”, “Трабзонспор”, “Касимпаша”, “Галатасарой” жамоаларига биттадан гол урди ва “Генчлербирлиги” билан баҳсда дубль қайд этди.

Ҳусановга “Манчестер Сити”дан муносабат келди

Сурияга иккита гол урган ўзбек ҳужумчиси Россиядагиларни ҳайрон қолдирди

Норчаев порлаган учрашувда Ўзбекистон йирик ғалабага эришди

Ўзбекистон Осиё ўйинларида 12-кунги баҳслардан сўнг медаллар жадвалидаги ўрнини билиб олди

Ҳаммаси тамом! Роналду энди ҳеч қачон Португалия учун ўйнамайди (тўлиқ тафсилотлар)

ФИФА раҳбари Инфантино Мирзиёевга ўзбек футболчиларининг устун жиҳатини айтди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!