2021 йилда "Барса"да сайловлар! "Тахт" эгаси ён бермоқчи эмас

“Барселона” ақлдан озмоқда. Кийим алмаштириш хонаси гуруҳларга бўлинган. Абидаль жамоани айблаяпти, Месси Абидальга жавоб қайтаряпти, Бартомеу эса президентликда қолиш учун қўлидан келган ҳамма ишни қиляпти. Шунчаки сайлов яқинлашяпти.

“Барса” – бу мухлислар чинакам кучга эга бўлган кам сонли жамоалардан бири. “Барселона” ҳар 6 йилда президентлик сайловини ўтказади. Унда соcьос (бадал тўлайдиган, жамоага тегишли бўлган инсонлар) президентликка номзодларга овоз беришади.

2020 йил феврал ҳолатига кўра “Барса”да 150 минг соcьос (ва яна кутиш рўйхатида 10 минг) мавжуд. Соcьос даражаси авлоддан авлодга ўтади: агарда сизнинг қариндошингиз жамоага алоқадор бўлса, сиз ҳам овоз беришингиз мумкин. (Қизиқ, Каталонияда кўпчилик шу мақсадда турмуш қуришадими?) Агар қариндошларингиз бўлмаса, мурожаат қилишингиз мумкин ва сиз махсус мақомга эга бўласиз. 3 йилдан сўнг эса соcьос мақомига эришишингиз мумкин. Жамоага аъзолик учун ёши катталар йилига 150 евро тўласа, болалар 40дан 90 еврогача тўлашади. (Бу ёшга қараб белгиланади, туғилганданоқ жамоага аъзо бўлиш мумкин. Улар йилига 40 евро тўлашади)

Аслида сайловлар демократик рационал тарзда ўтиши керак, лекин у фирибгарликларга тўла соя ўйинларига айланади.

Садоқат учун соcьослар ақлбовар қилмас ва таваккалчиликка асосланган қарорлар қабул қилади. Баъзилар жамоанинг кейинги йиллардаги тақдирини ҳам белгилашлари мумкин. 2013 йилда президент Сандро Росель бор кучини сарфлади ва 57 млн еврога Неймарни сотиб олди. Дарҳол аён бўлдики, тарихий трансфер учун Росель 100 млн сарфлаган ва бу шов-шувли муваффақият муваффақиятсизликка учради. Каталония прокуратураси фирибгарлик бўйича иш қўзғатди ва Сандро Росель кетишга мажбур бўлди.

Сайловолди ақлсизликларда нафақат номзодлар, балки сайловчилар ҳам айбдор. Уларнинг аксарият қисми анъанавий қадриятларга қизиқишади (Кройф, тотал футбол, Хави, тарбияланувчилар, Гвардиола), баъзиларни эса фақат натижалар қизиқтиради (ва  бунга қандай эришиш муҳим эмас).

Соcьоснинг мантиқсизлигини тушуниш учун охирги сайловни эслаш кифоя. 2014 йил январда Росель истеъфога чиқди ва унинг ўрнини вице-президент Бартомеу эгаллади. Бир ярим йил давомида Жозеп фойдали бирор иш қилмади. Шунинг учун ҳам унинг қайта сайланиш имконияти йўқдек туюлди. Аммо 2015 йил баҳорида Неймар жамоага мослашди. Жанубий америкалик трио буюк ҳужум учлигини ташкил қилди ва “Барса” треблга эришди. Бартомеунинг обрўйи ошиб кетди (ўша мавсумдаги муваффақият фақат унинг хизмати билан бўлмаган бўлса-да). Парадокс: Росельнинг ҳайдалишига сабаб бўлган футболчи Бартомеунинг сайловда ғолиб чиқишига ёрдам берди.

Ҳозирча Виктор Фонт 2021 йилги сайлов учун фаворит ҳисобланади. У тарбияланувчиларни ортга қайтаришга ва “Барса”ни Мессисиз футболга тайёрлашга ваъда беряпти.

Сайлов 2021 йил июн ойида бўлиб ўтади. Ҳозир Бартомеунинг рейтинги нолга тенг. Унинг қўл остида “Барса”нинг молиявий аҳволи даҳшатли кўриниш олди (йиллик даромади млрд доллардан ошган биринчи клуб), лекин мухлислар Вальверде борасидаги омадсизлик, чемпионлар лигасидаги ночор аҳвол, ғалати трансферлар ва Ла Масиянинг пасайишини ёдга олади.

Бартомеу бошқа сабаб билан ҳам президент бўлолмайди. Гап шундаки, “Барселона” низомида аниқ қилиб ёзилган: президентлик лавозимида 2 муддатдан ортиқ қолиш мумкин эмас. Жамоа бу қоидага амал қилади. Шунинг учун Бартомеу ўз одамларидан бирини сайланишини хоҳлаяпти. Испан ОАВи хабарига кўра, меросхўр ролига икки номзод – Ориоль Томас ва Эмили Русандлар бор.

50 ёшли Томас – Барселона Иқтисодиёт Университетини тамомлаган ва бизнес соҳасида магистрлик даражаси ва халқаро компанияларда улкан тажрибага эга. Томас Испаниядаги Nike Football  бош директори, Danone маркетинг менежери, Proster & Gambleнинг иқтисодий таҳлилчиси ҳисобланади. 2015 йилдан эса “Барселона” директорлар кенгашида фаолият олиб бормоқда.

Русанд ҳам деярли шундай, аммо устун тарафлари мавжуд: ёши катта, Каталония компанияларини бошқарган (Factorenergia асосчиси ва бош директори) 2020 йилдан эса “Барселона” вице-президенти. Каталония нашрлари ёзишича, Бартомеу айнан унинг номзодини илгари сурмоқчи. Уни кенг жамоатчиликка танитиш учун ҳам вице-президент лавозимига кўтаришган деган гаплар ҳам йўқ эмас.

Президентлик сайловига номзодини кўрсатиш учун камида 2534 та имзо тўплаш ва жамоа бюджетининг 15% ини (2015 йилги сайловларда 77 млн евро атрофида эди) тўлдириш керак. Кўпчилик бу тўсиқни енгиб ўтолмайди. Масалан, 2015 йилги сайловда 7 нафар номзоддан биттаси етарлича имзо тўплай олмаганди (16 та имзо етмаган). Яна бюджетни тўлдиришга ҳам пули етмаган. 2020-йил феврал ойида фақатгина Виктор Фонд ўз номзодини қўйди. У каталониялик тадбиркор Delta Partners Group konsalting компанияси бош директори ва Diari Ara газетаси раҳбари ҳисобланади.

Фонт илк бор Барселонага 2009 йилда яқинлаша бошлаган эди, ўшанда у Марк Инглнинг номзодлик штабида ишларди. Фонт сайлов жараёнларини яқиндан кўрди. "Барса"нинг ички тузилишини таҳлил қилди ва уни кўп нарса қаноатлантирмаётганлигини сезди. "Мен "Барса"ни қандай одамлар бошқармоқчи эканлиги ва уларнинг қандай ғоялари борлигини кўрдим. Мен вазиятни ўзгартириш учун ишлай бошладим".
2019 йил ёзида Фонд ўз ичига ўнлаб ислоҳотларни қамраб олган "Si Al Futur" (каталончасига "Келажакка "ҳа" де") концепциясини тақдим этди. Фонд "Барса"га футболчиларнинг имидж ҳуқуқларини қайтаришга ваьда берди (ҳозирда у учинчи шахсларга тегишли).
Соcьослар ҳуқуқини кенгайтириш ва даромадни ошириш борасида айтиб ўтди. 2015 йилда мен жамоада ниманидир ўзгартириш кераклигини, акс ҳолда 2025 йилга бориб инқирозга учрашини айтган эдим. "Барселона" янги "Милан" бўлишга интилаётгани буюк тарихга эга. Аммо гранд жамоалар билан рақобатлаша олмайди", - деди Фонт.
Яна у "Барселона"га майдонга тарбияланувчиларни, раҳбариятга эса афсоналарни олиб келишни мақсад қилди. Фонтнинг устун тарафларидан бири "Барселона"нинг собиқ футболчилари Пуйоль ва Хави у томонда эканлиги, айнан ушбу футболчилар агарда Виктор Фонт  ғалаба қозонса, Барселонага қайтишга ваьда берганлиги. Фонт "Барселона"нинг бу собиқ футболчилари билан бир неча йил олдин танишган. Улар учаласи биргаликда Optima Sport Systems стартапида бирга ишлашган. Бу программанинг мақсади футболчиларнинг тактик ва техник жиҳатдан ривожланишига ёрдам бериш эди. Жозеп Бартомеу тушуниб турибдики, ёнидаги рақиби Фонт жудаям кучли. Шунинг учун унинг илгари сураётган номзоди Фонт билан биргаликда рақобат қила олмайди. Лекин ҳар доим вариант бор. 2015 йилги мавсум финали Месси требл қайд этади ва мухлислар Фонднинг улуғ мақсадларини унутишади ҳамда ҳаммаси яна ўз изига қайтиб, Бартомеу томонга оғиб кетиши мумкин. Лекин ҳозирги вазиятда эса ҳаттоки президентнинг ўзи ҳам "Барселона"нинг бундай ютуқларга эришишига ишонмаяпти.

Абидаль шунчаки ёлғон гапирмади, мухлисларнинг севимли футболчиси шаънига нотўғри гаплар ишлатди. Энди уни кўпчилик ёмон кўради. Ундан ташқари, қишги трансфердаги омадсизликлардан кейин ҳам Абидальнинг ҳамон клубда ишлаётгани ҳайратланарли.

Жозеп Фонтнинг ғоясини ўғирлашга уринди. “Барса”нинг бир қанча собиқ юлдузларини жамоага олиб келди: Виктор Вальдес “Хувениль А” жамоасига мураббий бўлди (бир неча ойдан сўнг, раҳбарият билан тортишиб қолиб, ишдан кетди), кейин эса Патрик Клюйверт Ла Масиянинг спорт директори этиб тайинланди.

2019 йил ёзида Пуйольга икки марта “Барса” генменежерлигини таклиф қилди. Аммо Пуйоль Фонтга содиқ қолди.

Январ ойида эса Бартомеунинг жамоадаги аҳволи ёмонлашди. Энди эса Хавини бош мураббийлик лавозимига олиб келиш иштиёқида ёна бошлади. Хавининг Фонт тарафида эканлиги хавотирга солмади.

Балки, Бартомеу Хавининг мураббийлик маҳоратини ижобий баҳолагандир. Лекин бунинг остида маъно бор эди, Хави мураббийликка олиб келинса, сайловчилар ҳайрон қолишади ва ашаддий рақиби Фонт кучсизланади.

Абидаль ва ижрочи директор Оскар Грау Хави билан уч марта учрашди, аммо испаниялик мураббий “Аль-Садд”да қолишга қарор қилди. Нашрлар хабарига кўра, Абидаль ва Грау бу учрашув ижобий якунланишига ишонишганди, аммо Хавининг қарори уларни ҳайратга солди.

Аввалига, Хави Фонтга содиқлиги туфайли бу таклифни рад этгандек кўринди, лекин февраль ойида янги хабар чиқди: Хави Бартомеуга 8 та шарт қўйди, улар орасида, Пуйольни ортга қайтариш, академияни назоратга олиш каби шартлар бор эди. Бартомеу эса бунга қўл силтаган ва Хавига рад жавобини берган. Хави Фонт тарафда қолди.

Бартомеу бош мураббий лавозимига Кике Сетьенни олиб келди. У жамоа афсонаси эмас, ҳатто, тарбияланувчиси ҳам эмас. Аммо унинг идеалогияси “Барса”га яқин. Тўп назоратига кўпроқ эътибор беради, Кройфф услубини қўллайди ва Мессини ҳурмат қилади. Мухлислар бир муддат тинчланишди. Агарда Сетьен муваффақиятсизликка учраса ҳам, Бартомеуда баҳона бор: жамоанинг эски ўйин услубини қайтариш мақсад эди.

Сетьеннинг шартномаси ҳам сайловга боғлиқ. Нашрлар хабарига кўра, Кике билан 0,5+1+1 кўринишдаги ноодатий шартнома имзоланган. Кейинчалик, Бартомеу бунга ойдинлик киритди: “Шартнома 2,5 йилга мўлжалланган, аммо 2021 йилги сайловдан сўнг шартнома бекор қилиниши мумкин.”

Троллар ҳужумида борасида: улар нафақат футболчиларга, балки, Виктор Фонтга ҳам “ҳужум” қилишди.

Февраль ойида фейк аккаунтлар томонидан уюштирилган низолар Бартомеуга қора пиар вазифасини ўтади. Гап шундаки, улар нафақат футболчиларга, балки, Виктор Фонтга ҳам “ҳужум” қилишди.

Marca I3 Venturesнинг ҳужжатларини текшириш ҳуқуқини қўлга киритди. Унда Фонтга қарши компанияга оид бир қанча материаллар мавжуд эди. Троллар Фонтни ноқулай вазиятга соладиган саволлар бериши мўлжалланган эди: “Ла Масияни қандай ўзгартирмоқчисиз?”, “Сизга қайси кўпроқ ёқади, Нуньезми ёки Лапорта?”, “Спорт бўйича қандай тажрибангиз бор?”

“Барселона” I3 Venturesбилан футболчилар имиджини ошириш бўйича шартнома имзолаган эди. Шу ерда савол туғилади, Бартомеу I3 Ventures орқали кимнидир танқид қилишни мақсад қилганми, йўқми?

Табиийки, Бартомеу буни рад этади. Лекин Mundo Deportivoнинг ёзишича, Бартомеу антипиар қилишга буюртма берган. Фақатгина сайловда рақибларига панд бериш учун.

Catalunya Radio хабарига кўра, директорлар кенгашининг бир қанча аъзоси Бартомеунинг истеъфосини хоҳлаяпти, ва сайловни олдинроқ ўтказишни исташяпти. Фонт эса бу ҳақида гапириб ўтди: “Мен бу воқеадан ҳайратланмадим, балки, биз шикоят қилармиз. Бартомеу шарофати билан “Барселона” инқирозга учраяпти, шунинг учун сайловни олдинроқ ўтказиш зарур.”

Лео Бартомеуни қутқариб қолиши мумкин эди. Аммо футболчилар ҳеч қачон очиқчасига сайловларга аралаша олмайди.

Троллар билан боғлиқ можаролардан сўнг, Бартомеуни Месси қутқариб қолиши мумкин эди.

ESPN нашри Мессининг даражаси борасида гапирганда қуйидаги гапни айтиб ўтди: Месси нимани хоҳласа, шу бўлади.

Бартомеу эса буни тушуниб турибди. Можаролардан сўнг, у дарҳол жамоанинг фахрий футболчилари билан учрашди (Пике, Месси, Бускетс, Серхи Роберто) ва вазиятни тушунтирди. Пикенинг жаҳли чиққан, Бускетс ҳам жаҳли чиққанини яширмади, Роберто сукут сақлади, Месси эса ҳаммани келиштиришга уринди.

“Бундай ноодатий вазиятлар менга ғайритабиий кўринади. Улар барча исбот-далилларни кўрсатишга ваъда беришди. Бу ёлғонми ёки ҳақиқат эканлигини билиш учун кутиб туришимиз шарт. Лекин мен учун бу ҳолат ҳайратланарли туюлди” – деди Месси Mundo Deportivoга берган интерьвюсида.

Муаммо шундаки, футболчилар ҳеч қачон сайловга аралаша олишмайди. 2015 йилда Лапорта Мессидан уни қўллаб-қувватлашини сўраганди. Лапортани сайловда ғолиб чиқишини истаса-да, Лео рад жавобини берганди. Ҳаттоки, Бартомеуни ёмон кўрадиган Пике ҳам президентга қарши чиқмаяпти. Фақатгина кесатишлар билан чекланяпти.

Албатта, кесатишлар ҳам баъзида керакдек. Чемпионлар Лигаси доирасида “Наполи”га қарши ўйиндаги дурранг натижадан сўнг Ракитич ва Бускетс раҳбариятни деярли очиқчасига танқид қилди.

Ракитич: “Жамоамизда ўйинни кучайтирадиган заҳира футболчилари кам. Бунга жавоб берадиган одамларга ҳам бу нарса аён.”

Бускетс: “Таркибимиз чекланган. Биз ўзимизни янгидан кашф этишимиз учун янги қон керак.”

Шунинг учун Бартомеунинг келажаги иккита факторга боғлиқ: ички муҳитни яхшилаш ва “Барса”нинг бу мавсумдаги натижалари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!