2021 йилдан Ўзбекистонга ОЧЛда нечта жой ажратилиши маълум. Энди юртимиз номидан ОФК Кубогида ҳам жамоа бўлади

2021 йилги мавсумдан бошлаб, Ўзбекистон клуби нуфузи жиҳатдан ОЧЛдан кейинги ўринда турувчи ОФК кубоги баҳсларида қатнаша бошлайди. Бу ҳақда Tribuna.uz манбаси манбаси маълум қилди.

Манбанинг хабарига биноан, ОФК барча федерациялар қаторида Ўзбекистон футбол ассоциациясига бу ҳақда хат йўллаб, маълум қилган.

Янги мавсумдан бошлаб, Ўзбекистонга Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи ва плей-офф саралаш босқичида биттадан ўрин ажратилади. Яна битта жой эса ОФК кубоги гуруҳ босқичига ажратилади.

Хусусан, 2020 йилги Суперлига чемпиони ОЧЛ гуруҳ босқичига, Ўзбекистон кубоги ғолиби ОЧЛ плей-офф саралаш босқичига, Суперлигада 2-ўринни эгаллаган жамоа эса ОФК кубоги гуруҳ босқичига йўлланма олади.

Яна бир эътиборли жиҳати, 2021 йилдан Осиё чемпионлар лигасида гуруҳлар сони 10тани ташкил қилиб, улар Шарқ ва Ғарб минтақасига 5тадан тақсимланади. Бунинг эвазига Тожикистон ва Туркманистон чемпионлари тўғридан-тўғри Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. ОФКнинг ушбу квоталари икки йил - 2021 ва 2022 йилги мавсумгача амал қилади.

Маълумот учун, жорий мавсумда ОФК Ўзбекистон клубларига ОЧЛда 1+2 шаклида ўрин ажратганди. «Пахтакор» гуруҳ босқичида иштирок этаётган бўлса, «Локомотив» ва «Бунёдкор» саралаш босқичидан ўта олмай, турнирни тарк этганди.

Осиё чемпионлар лигаси учун мамлакатларга ажратилган ўринлар:

0lBwKaJNLX68aD8YP5NFetTmcFo1Wk

ОФК кубоги учун мамлакатларга ажратилган ўринлар:

sjTtUcCGKqEz6CNdiJy6SlF5hvIYAr

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Aloneray
30/07/2020 01:11
Oʻzbek futboli chunchalik qoloqki Fillipin bn bir xil kvota berilibdi undan koʻra futbolni yigʻishtirila bunaqa har yili sharmanda boʻlgandan koʻra! Kelila boksga balet qilaylik!