2023 йилда энг кўп голни ким урди?
Йил якунига яқинлашган сари жаҳон футболидаги тўпурарлар тобора кўпроқ гол уришга ҳаракат қилмоқда.
Статистика мутахассисларининг маълум қилишича, йил бошидан бери энг кўп тўп киритган ҳужумчилар орасида биринчи ўринга “Бавария” ҳужумчиси Ҳарри Кейн кўтарилиб олди.
Бундеслиганинг навбатдаги турида “Кёльн” дарвозасини ишғол қилган қилган 30 ёшли форвард бу йил ҳисобидан 49-голини нишонлади.
Унинг рақобатчилари ҳам бўш келаётгани йўқ. Кейннинг таъқиб қилиб келаётган Эрлинг Холанд ва Криштиану Роналду ҳисобида 48 тадан гол бор.
Уларнинг ортида жойлашган Килиан Мбаппе ҳам йил якунлангунга қадар 47 та гол иборат кўрсаткичини яхшилаб олишга ҳаракат қилади.
Фикрлар