2023 йилги Осиё кубогининг саралаш баҳслари юртимиз майдонларида бўлиб ўтади. Қуръа 24 февраль куни ташланади
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2023 йил Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё кубогининг саралаш босқичида иштирок этади. Бугун Осиё футбол конфедерацияси мазкур саралаш баҳсларини ўз майдонларида қабул қиладиган мамлакатлар номини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирок этадиган учрашувлар юртимизда ўтказиладиган бўлди. Мазкур ўйинлар 8, 11 ва 14 июнь кунлари бўлиб ўтади.
Маълумот ўрнида, саралаш босқичга 24 февраль куни қуръа ташланади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Баҳрайн, Иордания, Қирғиз Республикаси, Фаластин ва Ҳиндистон билан биргаликда 1-саватчадан жой олган.
Фикрлар