2030 йилга бориб Россияда 10 миллион одам футбол ўйнайди!

Россия футбол иттифоқи бош котиби ўринбосари Денис Рогачев мамлакатда оммавий футбол ривожланиб бораётгани ҳақида гапирди.

“Россия Федерациясининг спорт билан шуғулланаётган фуқаролари орасида футбол улуши ортиб бормоқда. 2023 йилда уч миллиондан ортиқ одам футбол ўйнайди ва бу рақам янада ошиши керак. 2030 йилга бориб уларнинг сони 10 миллион кишига етиши кутилмоқда.

Биз футбол мактаби ва футбол лигаларини кўпроқ йўлга қўймоқчимиз. 2030 йилга бориб жамоалар сони 20 000 дан ошиши режалаштирилган”, - деди РФУ бош котиби ўринбосари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!