2032 йилги Олимпиада мезбони Брисбен бўлиши кутилмоқда
Халқаро Олимпия қўмитаси Австралиянинг Брисбен шаҳрини 2032 йилги Олимпия ўйинларининг мезбони бўлишга энг муносиб номзод сифатида танлаганлиги маълум бўлди.
Икки йил муқаддам ХОҚ ёзги ва қишки Олимпия ўйинларини ташкил этиш учун буюртма бериш тартибини соддалаштирди. Айни пайтда Олимпиадани ўтказиш ҳам соддалаштирилиб, унинг ҳаражатлари камайтирилмоқда.
2032 йилги Олимпия ўйинлари мезбони тўғрисида ҳозирча узил-кесил қарор қабул қилинмаган бўлса ҳам амалда бошқа номзодлар – Доха, Жакарта, Будапешт ва Германиянинг Рейн-Рун минтақаси ўз умидлари билан хайрлашишлари мумкинлиги айтилмоқда.
Брисбен – Квинсленд штатининг маъмурий марказидир, аҳолиси 2 миллион кишига яқин. Уни “янги дунё шаҳри” деб ҳам аташади.
Фикрлар