22 ёшли миллиардер Англиянинг номдор клубларидан бирини харид қилди

"Сандерленд" назорат пакети эгаси Стюарт Дональд клубни 22 ёшли миллиардер Кирилл Луи-Дрейфусга сотиб юборди, дея хабар бермоқда "қора мушуклар" матбуот хизмати.

Луи-Дрейфус 1 январда клубнинг янги эгаси ва президенти сифатида эълон қилинади. Кирилл Adidas компаниясининг собиқ бош директори Роберт Луи-Дрейфуснинг уч ўғлидан бири.

Шунингдек, Луи-Дрейфус оиласи Франциянинг "Марсель" клуби назорат пакетига эгалик қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)