24 март куни ЎзПФЛнинг Умумий йиғилиши бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 24 март куни соат 11:00 да "Бунёдкор" стадиони анжуманлар залида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Олий раҳбар органи — Умумий йиғилиши ўтказилади.
Умумий йиғилиш кун тартибидан 3 та муҳим масала ўрин олган:
1. ЎзПФЛ Ижроия қўмитасининг янгиланган таркибини тасдиқлаш;
2. ЎзПФЛ назорат-тафтиш комиссиясининг янгиланган таркибини тасдиқлаш;
3. ЎзПФЛ Уставининг янги таҳрирдаги лойиҳасини тасдиқлаш.
Умумий йиғилишда Суперлига, Про лига, Биринчи лига ва Футзал жамоалари, шунингдек Ўзбекистон футбол ассоциациясининг қонуний ваколатли вакиллари иштирок этади.
ЎзПФЛ матбуот хизмати
Фикрлар