24 та ўйинда 32 та гол: “Манчестер Юнайтед” кўп гол ура оладиган вундеркинд топди
“Манчестер Юнайтед” скаутлари келажак учун истеъдодли ёш футболчи топди. Манчестерликлар “Арсенал” жамоасининг 16 ёшли ҳужумчиси Чидозье Оби-Мартинга қизиқиш билдирмоқда.
Таниқли журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, “Манчестер Юнайтед” даниялик иқтидор эгасини имкон қадар тезроқ ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. Чунки гол уриш қобилияти яхши ривожланган вундеркиндга Англия ва Германия клубларидан қизиқиш тобора ортиб боряпти.
Маълумотларга қараганда, Оби-Мартин ўтган мавсумда “Арсенал” ёшлар жамоаси сафида 24 та ўйинда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 32 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига учта голли пас узатган.
Оби-Мартин ҳаи “канонирлар”нинг асосий жамоасига қабул қилингани йўқ. Transfermarkt портали унинг трансфер суммасини 400 минг еврога баҳоламоқда.
Даниялик футболчининг ўзи ҳали жамоа танлашга шошилаётгани йўқ. У яқин кунларда ўзига қизиқиш билдираётган клубларга бориб, улар билан яқиндан танишганидан кейин келажаги бўйича якуний қарорга келмоқчи.
Фикрлар