Беҳруз Каримов ўйнаган учрашувда жамоаси шов-шувли натижа қайд этди
Швейцария Суперлигасининг саккинчи турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов тўп сураётган “Лугано” клуби ўз майдонида энг яқин таъқибчиси “Янг Бойз”ни қабул қилди.
“Янг Бойз” футболчилари сафарда тўп тепганига қарамай, фақа ғалаба учун ҳаракат қилди. Чунки чемпионликка даъвогар икки жамоанинг ўзаро баҳсидаги муваффақият “Янг Бойз”га очколар орасидаги фақрни максимал даражада қисқартириш ва биринчи ўринга даъвогарлик қилиш имконини берар эди.
Аммо учрашувда ҳисобни мезбонлар футболчиси Данижл Душ Сатуш очди. “Янг Бойз биринчи бўлимнинг ўзида иккита тўп киритиб, ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бироқ меҳмонларга ғалабани ушлаб қолиш насиб қилмадию. 80-дақиқада Альбиан Айети аниқ зарба билан мувозанатни тиклади – 2:2.
Дуранг билан якунланган учрашувда Беҳруз Каримов ўнг қанотда тўлиқ ўйнади ва фаол ҳаракат қилди.
Шу тариқа, “Лугано”нинг олти ўйиндан иборат ғалабали серияси якунига етди. Энг асосийси, жамоа энг яқин таъқибчиси “Янг Бойз” билан очколар ўртасидаги фарқни сақлаб қолди.
Бу дурангдан кейин “Лугано” ҳисобидаги очколар сони 19 тага етди. Жамоа УЕФА Конференциялар лигасида ҳам иштирок этаётгани боис миллий чемпионатда айрим рақобатчиларига нисбатан битта кам ўйин ўтказган.
Хусусан, “Янг Бойз”нинг саккизта баҳсда тўплаган очколари сони 16 тага етди. Учинчи ўринда бораётган “Сьон” ҳисобда еттита учрашувда 15 очко бор ва бу жамоа захирадаги ўйинда очко оладиган бўлса, камида “Янг Бойз” билан тенглашиб олади, ғалаба қозонса, иккинчи ўринга кўтарилади.
Экспертларнинг таъкидлашича, янги мавсумда чемпионлик учун кураш асосий даъвогар “Лугано” ҳисобланади. “Янг Бойз” ва “Сьон” эса Беҳруз Каримов жамоасининг чемпион бўлишига тўсқинлик қилишга уриниб кўради.
Эслатиб ўтамиз, Беҳруз Каримов 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги ёрқин ўйинларидан кейин халқаро футбол ҳамжамиятига танилди. Бир неча хориж клубларидан чорлов олганига қарамай, ёш ҳимоячи легионер сифатидаги фаолиятини Швейцариядан бошлашга қарор қилди.
“Сурхон” клуби ўз футболчиси трансферидан 240 минг евро ишлаб олди ва кейинги савдодан яна 10 фоиз улуш олиш ҳуқуқига эга. Бугунги кунда ҳимоячининг трансфер қиймати 1 миллион еврога баҳоланмоқда.
Беҳруз Каримов “Лугано” клуби билан 2031 йилнинг ёзигача давом этадиган шартнома тузган.
Манчестер дербисида Ҳусанов ўйнасинми ё Нуньеш? “Сити”да жой талаш бўляпти
Ўзбек футболчиси ўйнаган учрашувда жамоаси сенсацион рекорд қайд этди

Фикрлар