25 йил аввал сэр Алекс биргина жумла билан рақибини «нокаут»га учратган эди

1995 йилнинг баҳорида камтарин «Блэкберн» жамоаси Англия чемпионлигини нишонлади. «Манчестер Юнайтед» билан бўлган курашда Алан Ширер бошчилигидаги жамоа кучлироқ чиқди. 1993/94 йилги олтин дублдан сўнг, «қизил иблислар» чемпионлик учун асосий даъвогар эди, бироқ клуб сўнгги турда «Вест Хэм» билан дуранг қайд этиб ғолибликни қўлдан бой берди. Эътиборлиси шундаки, параллел кечган ўйинда «Блэкберн» мағлубиятга учраган эди. Чемпионатнинг сўнгги тури якунланиши билан «Ивун Парк»да байрам бошланди. Алекс Фергюсон эса, чуқурга ўйга толди…

Ёзда шотландиялик мураббий жамоанинг суяги саналган Пол Инс, Андрей Канчельскис ва Марк Хьюзга жавоб бериб юборди. Инглиз журналистлари, мураббий нимани режа қилаётганига ҳақида турли тахминларни ёғдириб ташлади. Боз устига, январь ойида мухлисларга қўл кўтаргани учун футболдан четлатилган Эрик Кантона таркибга қўшиб олинди.

lgerpglperkgerkgoerkgokrehtr_1

Амалдаги чемпион Алан Ширерни жамоада сақлаб қолди. Бош мураббий – Кенни Далглиш эса, истеъфога чиқди. Айнан шу фактор клубни чемпионлик пойгасидан эрта чиқиб кетишига сабаб бўлди. Барча энди «қизил иблислар»ни тўхтатиб қолишга қодир бошқа куч йўқ деб ўйлаган бир пайтда, «Ньюкасл» катта саҳнага чиқиб келди. Далглиш сингари «Ливерпуль» афсонаси – Кевин Киган мураббийлигида клуб жуда яхши старт олди. 1992 йилда элитага қайтган жамоани таниқли ишбилармон – Жон Холл сотиб олди. У қисқа фурсатда таркибни кучайтирди. Лес Фердинанд, Давид Жинола ва Уэррен Бартон жамоага таклиф этилди.

Кевин Киган шогирдлари АПЛнинг илк 10 турида 9 ғалаба эришди ва пешқадамга айланиб олди. Ўша мавсумда Лес Фердинандни тўхтатиб қолиш имконсиз эди. У илк 10 баҳсда 8 бор рақиб дарвозасини ишғол қилади. Чемпионлик учун асосий даъвогар – «Манчестер Юнайтед» турнирни «Астон Вилла»га (3:1) мағлуб бўлишдан бошлади. Ўша мавсум «қизил иблислар» таркибида Пол Скоулз, Никки Батта, ака-ука Невилл ва Дэвид Бекхэм дебют қилди. Алекс Фергюсонинг таркибни кескин ёшартириши мутахассисларда турли хил фикр уйғотди. Айниқса, “BBC” канали эксперти – Алан Хансен очиқчасига танқид қилишга ўтиб кетди.

«Бу болалар билан АПЛда ғалаба қозонишнинг имкони йўқ. Улар ҳали жуда ёш».

Кўп ўтмай ёшларга суянган жамоа қаторасига 5 та ўйинда ғалаба қозонди, бироқ мусобақа жадвалида «Ньюкасл»ни қувиб ўтишнинг имкони бўлмади. Бу пайтга келиб, Кевин Киган шогирдлари тўхтатиб бўлмас кучга айланган эди. Мураббий ўз шогирдларига айтган сўзларидан бир парча:

yplhptlypljtplyjltyj

«Мухлислар ҳафта давомида тинмай меҳнат қилади ва футбол томоша қилиш учун пул йиғади. Сизлар дам олиш кунларни уларни хурсанд қилишга мажбурсизлар. Уларга ғалаба керак, бироқ 3:3 ҳам чакки натижа эмас. Нурсиз дурангдан кўра, жанговар ўйин афзал»

Бундай сўзлардан руҳланган йигитлар эркин ўйнашга тушиб кетди. Айниқса, дриблинг ва финтларни севгани учун Франция терма жамоасига чақирилмаган Давид Жинола эркин тўп суришни бошлади. Бутун «Ньюкасл» бир муштга айланган эди.

1995 йилнинг октябрь ойида дисквалификацияси якунланган Кантона курашга қўшилди. Ўзининг дебют учрашувидаёқ Эрик «Ливерпуль»га қарши ўйинда майдонга тушди. Гол ва ассист қайд этган йигит, тезда мухлислар эътиборига тушди. Ўйин 2:2 натижаси билан якунланган бўлса-да, Эрикнинг қайтиши мухлислар орасида фурор кўтарилишига сабаб бўлди.

Алекс Фергюсон учун Кантона жуда муҳим фигура эди. Режа бўйича у жамоанинг ёш ва тажрибали футболчилари ўртасида кўприк бўлиши лозим эди. Буни шотландиялик мутахассис ўзининг автобиографиясида ҳам таъкидлаб ўтган.

«Машғулотлардан сўнг, йигитлар ўртага пул тикиб ўйин ўйнади. Ўйин шартига кўра, ҳар бир футболчи ўртадаги саватга пул ташлаши лозим эди. Ушбу пулларни қўлга киритиш учун аввалдан тайёрланган қоғозлар орасидан кераклигини саватчадан олиш лозим эди.

Барча ёш футболчилар ўзлари тиккан пулларни қайтариб олишга муваффақ бўлишди. Пол Скоулз ва Никки Баттга омад кулиб боқмади. Барчадан кўпроқ пул ютиб олган Эрик уларга оз ютуғини тақсимлаб берди. Эндигина асосий жамоага ўтган йигитлар учун 7,5 минг фунт икки ойлик маош дегани эди».

Кантона эффекти узоқ давом этмади. Клуб ноябрь-декабрь ойларида 8 ўйиннинг атиги иккитасида ғалаба қозонди, холос. Бу пайтга келиб, Киганнинг жамоаси МЮдан 10 очко илгарилаб кетган эди. Янги йилга икки клуб футбол мухлисларига ажойиб совға тақдим этди. «Ньюкасл» ўз уйида кўпчилик томонидан чемпион бўлиши айтилаётган «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилди. Меҳмонлар яққол фаворит бўлишига қарамай, Энди Коул ва Рой Киннинг голлари «Манчестер Юнайтед»ни чемпионлик пойгасига қайтарди. Кевин Киганнинг олтин медаллар ҳақидаги ширин хаёллари тарқаб кетди. Шотландиялик мураббий ўзи истаган жамоани шакллантиргани ўша ўйин яққол кўзга ташланди.

kgoerkgoerkogke

Янги йилдан сўнг, «Ньюкасл» тезда ўзига келди. Киган шогирдлари қаторасига 5 та ўйинда ғалаба қозонди. Қўшимчасига, Холл жамоага «Парма» ҳужумчиси Фаустино Асприльини олиб келди. Колумбиялик форварднинг келиши, чемпионликка бўлган ишончни янада ортиб кетишига сабаб бўлди.

Бу паллада «Манчестер Юнайтед» очко улашиш билан банд эди. Аввалига, «Тоттенхэм»га 1:4 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса, кейин «Астон Вилла» билан дуранг қайд этди. Оқибатда, ўртадаги фарқ яна 12 баллга етди.

Февраль ойидан бошлаб, Эрик Кантонани таниб бўлмай қолди. Француз ўз спорт формасини тўлиқ тиклаган эди. У йўлидан чиққан рақибларни янчиб ўтиб кетишни бошлади. «Манчестер Юнайтед» эса, ўзига келди. Клуб «Астон Вилла»дан сўнг, ҳеч ким била очко бўлишмади. «Ньюкасл» билан ўзаро ўйинга қадар ўртадаги фарқ 1 очкога қадар қисқарди. «Олд Траффорд»даги чемпионлик ўйини олдидан Кевин Киган шогирдлари «Вест Хэм» ва «Манчестер Сити» билан ўйинларда очко йўқотгани панд бериб қўйди. Олтин медаль учун асосий даъвогар бўлиб турган жамоа ҳал қилувчи ўйинга тушкун кайфиятда етиб келди.

«Орзулар театри»даги матч «Ньюкасл»нинг устунлигида ўтди. Петр Шмейхелнинг қаҳрамонлиги ва дарвоза тўсини мезбонларни муқаррар голдан бир неча бор қутқариб қолди. 52-дақиқада Эрик Кантона катта саҳнага чиқди ва гол киритди. Ўйин минимал ҳисобда «қизил иблислар» фойдасига ҳал бўлди.

goekrgoekrogkerg

Бу мағлубият «Ньюкасл»га психологик зарба йўллади. Оқибатда, кейинги ўйиндаёқ Кевин Киган қўпол хатога йўл қўйди. «Ливерпуль»ни 3:2 натижаси билан енгиб турган бир пайтда, мураббий захирадан ҳужумчиларни майдонга ташлади. Бу таваккал қарор учун «Ливерпуль» иккита қарши ҳужум билан жавоб берди.

Бу пайтга келиб, МЮ муваффақиятни ривожлантириш билан банд эди. Эрик кетма-кет АПЛнинг 6 та ўйинида гол киритди. Жамоа Англия кубоги финалида «Ливерпуль» мағлуб этилди. Ғалаба голини Эрик Кантона киритганини дарров пайқаган бўлсангиз керак. Жамоа «Саутгемптон»дан мағлуб бўлганига қарамай, МЮ рақибидан 3 очко илгарилаб кетди. Боз устига, захирада яна битта матч бор эди. Алекс Фергюссон қулай вазиятдан фойдаланди ва Кевин Киганга руҳий босим ўтказди.«Ньюкасл»нинг «Ноттингем» билан учрашув олдидан шотландиялик мураббий «Лидс»га қарши ўйинларни ёдга олди.

“Биз ҳам «Ньюкасл»ҳам «Лидс»ни мағлуб этдик. Ўйлашимча, «Лидс»га нисбатан «Ньюкасл»га қарши ўйин осонроқ кечган. Ахир, бу «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйин эмас!”

Бу интервью омма юзини кўргач, Киган жаҳл отига минди. “Sky Sports”нинг тўғридан-тўғри эфирида очиқчасига жавоб қайтарди.

hokrtohkrtohkr

“Мен авваллари Фергюсонинг сўзларига эътибор бермадим, бироқ ҳозир у ғазабимни қўзғатди. Унга айтиб қўйинг, биз ҳали чемпионлик учун курашдан чиққанимиз йўқ. Улар ҳали «Мидлсбро» билан ўйинда 3 очко ишлаб олиши керак. Умид қиламанки, якунда уларни қувиб ўтамиз”.

Бу сўзлар орқали Киган ўз позициясини кўрсатди, бироқ ўқ нишонга бориб теккан эди. «Ньюкасл» ўз уйида «Ноттингем»ни енга олмади. 1:1 ва чемпионлик учун барча имкониятлар қўлдан чиқиб кетди. «Қизил иблислар» чемпионатнинг сўнгги турида «Мидлсбро»ни муаммосиз (3:0) мағлуб этишди. Ортдан қувиб келаётган «Ньюкасл» сўнгги турда «Тоттенхэм» билан дуранг қайд этди.

htypljptyljptlypjltyj

Замонавий, номдор йигитлардан ташкил топган Киган жамоаси қишда чемпионлик учун асосий даъвогар эди, бироқ пойганинг финиш қисмида «Юнайтед» уларни қувиб ўтди. Фергюссоннинг “болалари” жисмонан ва руҳан улардан кучлироқ эканлигини кўзга ташланиб қолди. «Қизил иблислар» қишдан сўнг, 7 та ўйинни сўнгги дақиқаларда ўз фойдасига ҳал этганини алоҳида эътироф этиш лозим. Устозлари сингари кучли характерга эга болалар мавсум сўнггида чемпионликни ҳақли равишда нишонлади.

Мураббийлар ўртасидаги курашда Алекс уддабуронроқ чиқди. Киган унинг провокациясига учди ва ўз репутациясининг кескин тушиб кетишига сабаб бўлди. Келаси мавсумда, «Ньюкасл» Алан Ширерни «қизил иблислар» бурнини тагидан илиб кетди, бироқ аввалгидек темпда футбол намойиш эта олмади. 1997 йилда Киган истеъфога чиқарилди.Янги аср арафасида, Киган драматик кечган чемпионлик пойгасини ёдга олди.

“Ўша мавсум мен қўлимдан келган барча ишни қилдим. «Юнайтед» эса, кўз ўнгимизда ўсди. Хансен томонидан болалар деб таърифланган йигитлар ҳозир супер футболчиларга айланди. Уларнинг меҳнати билан «Манчестер Юнайтед» требл қайд этди”.

khortohkrokhorkth

Чемпионлик масаласини ҳал этган Эрик Кантона 1997 йилда 30 ёшда бутсаларини михга илиб юборди. Шунга қарамай, у 90 йилларда жамоа таркибида тўп сурган энг кучли футболчи сифатида абадий тарихда қолади.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)