“Барселона”га Лихтштайнер керак
“Ювентус” клубининг ўнг қанот ҳимоячиси Стефан Лихтштайнер фаолиятини “Барселона”да давом эттириши мумкин. Ўз навбатида Алейш Видаль эса “Интер” сафини тўлдиради.
Лихтштайнернинг“Ювентус” билан тузган амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига етади. Дани Алвес туринликлар сафига келгандан сўнг швейцариялик футболчи ўз ўрнини йўқотди ва ҳаттоки, ЕЧЛ рўйхатига ҳам киритилмади.
“Ювентус”да бир томонлама Лихтштайнер билан келишувни узайтириш ҳуқуқи бор, бироқ Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, у январда клубни тарк этади. Стефан ЕЧЛда бу мавсум ўйнамади, шу сабаб “Барселона” сафига майдонга тушиши мумкин. Агар Лихтштайнер “Барселона”га ўтадиган бўлса, Алейш Видаль жамоани тарк этади.
Фикрлар