27 йиллик антирекорд қайд этилди

Германия чемпионати 31-тури доирасида "Шальке" "Байер" билан дуранг натижа қайд этди ва ўзининг 13 та ўйинли ғалабасиз сериясини давом эттирди.

Ортда қолган турлар мобайнида гельзенкирхенликлар олти маротаба дуранг ўйнаган бўлса, етти маротаба мағлуб бўлган.

Шундай қилиб, "Шальке" ўзининг 1993 йиллик антирекордини янгилади. Ўшанда немис клуби 12 та ғалабасиз серия қайд этган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)