"2700chess" Нодирбек Абдусатторов натижасидан ҳайратда қолиб, замонавий шахмат тарихидаги энг яхши 10 натижа рўйхатини янгиллади
Шахмат натижаларини тўплаб борувчи машҳур "2700chess" портали "London Chess Classic" мусобақасидаги Нодирбек Абдусатторовнинг сўнгги иштирокини юқори баҳолади. Портал ёзганига кўра, ўзбекистонлик гроссмейстернинг бу мусобақадаги ўйини унда катта таассурот қолдирган.
Шу муносабат билан "2700chess" замонавий шахмат тарихидаги ТОП-10 эътиборга молик натижалар рўйхатини янгилади ва унда Абдусатторовнинг ўсиши алоҳида тилга олинди.
Порталнинг таъкидлашича, Нодирбекнинг Лондондаги ўйин услуби, айниқса ҳал қилувчи партиялардаги босимга чидамлилиги, уни элита гроссмейстерлар қаторида мустаҳкам ўрин эгаллашга хизмат қилмоқда.



Фикрлар