285 та гол урган машҳур юлдуз “Милан”дан қаерга кетишини эълон қилди

“Милан” сафида тўп суриб келаётган франциялик ҳужумчи Оливье Жиру фаолиятини бошқа лигада давом эттиришини эълон қилди.

- Сизларга кейинги иккита учрашув “Милан” таркибидаги сўнгги ўйинларим бўлишини айтишни истайман. Фаолиятимни МЛСда давом эттирадиган бўлдим.

“Милан”даги уч мавсумим давомида нималарга эришган бўлсам, уларнинг барчаси билан фахрланаман. Ҳозир кетиш ҳақида эълон қилиш учун энг қулай фурмат.

Менинг “Милан”даги тарихим бу йил поёнига етади, лекин бу клуб мангу қалбимда қолади, - деди Оливье Жиру.

Маълумотларга қараганда, 37 ёшли форвард “Лос-Анжелес” клуби билан келишувга эришган.

Оливье Жиру клублардаги фаолияти давомида “Гренобль”, “Тур”, “Монпелье”, “Арсенал” ва “Челси”да ҳам фаолият юритиб, умумий ҳисобда 716 та учрашувда 285 та гол ва 97 та ассист қайд этган.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!