30 май куни Суперлига ва ПРО-лига ҳакамлари иштирокида навбатдаги семинар ўтказилади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Суперлига ва ПРО-лиганинг ҳар бир туридан сўнг ҳакамлар ва назоратчилар департаменти томонидан ҳакамлар учун махсус семинар ташкил қилиниб, ўйинлар давомида йўл қўйилган хато ва камчиликлар таҳлил қилиб бормоқда.

30 май куни ана шундай семинарларнинг навбатдагиси "Бунёдкор" академияси биносида ташкил қилинади. Семинар соат 10:30да бошланади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатмоқда.
 
Семинар давомида ҳакамларга турли видеолавҳалар намойиш қилиниб, уларнинг билим ва кўникмалари синовдан ўтказилади. Шунингдек, ўйин қоидаларига киритилган баъзи жузъий ўзгаришлар ҳақида маълумот берилади. Мазкур семинарга юртимизда фаолият олиб бораётган спортга ихтисослашган оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!