3:4! Сўнгги дақиқаларда драмага айланиб кетган ўйинда "Манчестер Юнайтед" ғалаба қозонди
АПЛ 22-туридан ўрин олган "Вулверхэмтон" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви меҳмонларнинг 3:4 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Дастлаб, Рэшфорд ва Хойлундларнинг голлари эвазига "қизил иблислар" 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Шундан кейин Сарабия фарқни қисқартирган бўлса, Мактоминей яна гол урди. Килман ва Нетулар ҳисобни тенглаштирди, лекин 90+7 дақиқада Мейну ғалаба голини уриб кетди.
Ушбу баҳсдан кейин "Манчестер Юнайтед" турнир жадвалида 7-ўринга чиқиб олди. "Вулверхэмтон" эса 11-поғонада.
Фикрлар