34 ёшли Силвага океан ортида кўпроқ беришмоқчи

АҚШнинг "Интер Майами" клуби ўз сафига "Манчестер Сити" хавбеки Давид Силвани қўшиб олмоқчи.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра Дэвид Бекхэмга тегишли экани айтиладиган ушбу жамоа 34 ёшли испаниялик футболчига ҳозирда “шаҳарликлар” тўлаётган маошдан кўра кўпроқ маош беришга тайёр. Айтиш керакки, Силванинг ҳозирги йиллик маоши 8,5 млн еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Давид Силванинг “Манчестер Сити” билан тузган амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. Шу боис у янги жамоасига текинга бориб қўшилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!