36 ўйинда 30 та гол урган ҳужумчининг бозори қайнаяпти

“Зальцбург” таркибида тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб келаётган Пэтсон Дака фаолиятини Англия чемпионатида давом эттиришга яқин турибди.

Австрия клуби замбиялик ҳужумчини “Боруссия”га ўтиб кетган Эрлинг Холандга ўринбосар сифатида олиб келган эди. “Зальцбург” таркибидаги 36 ўйинда 30 та гол уриб, еттита голли пас узатган Дака дарров грандлар эътиборига тушди.

Ҳозирча, 22 ёшли футболчи фаолиятини “Арсенал”, “Манчестер Юнайтед”,  “Манчестер Сити”, “Тоттенхэм”, “Ливерпуль” каби жамоалар жиддий кузатиб бормоқда. Бу клублар ёзги трансферлар мавсумида Дакани олиш учун ўзаро рақобатлашади. Замбиялик ҳужумчининг трансфер суммаси 20 миллион еврога баҳоланмоқда

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!