Ҳусанов жаҳон чемпионатида муҳим фигура бўлиб чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 2026 йилги жаҳон чемпионатида юқори статистик кўрсаткичлар қайд этди. 

Жаҳон чемпионати бош ташкилотчиси ФИФА маълумотларига кўра, ўзбекистонлик футболчи мусобақада иштирок этган барча ўйинчилар орасида узатмалар сони бўйича олтинчи ўринни эгаллади. Ҳимоячилар кесимида эса Абдуқодир кучли учликдан жой олган. 

Бу кўрсаткичлар Ҳусановнинг нафақат ҳимояни мустаҳкам ушлашда, балки терма жамоа ҳужумларини бошлашда ҳам муҳим фигурага айланганини кўрсатади.

Футболчи тўпсиз ўйин эпизодларида ҳам фаоллиги билан ажралиб турди. 22 ёшли марказий ҳимоячи Колумбия, Португалия ва Конго Демократик Республикаси ҳужумкор футболчиларини 11 марта хатога йўл қўйишга мажбур қилди, 23 ҳолатда рақибга сезиларли  босим ўтказди ва саккиз бор тўпга эга бўлган футболчига бевосита прессинг қўллади. 

Учрашувларда Абдуқодирнинг ўзига нисбатан рақибар томонидан олти марта қоида бузилди, шиддатли ўйнаган ҳимоячининг ўзи эса икки марта сариқ карточка олди.

Очилишлар (бўш зонага ҳаракатланиш) бўйича статистика ҳам Ҳусановнинг тўпни ўйинга киритишда қай даражада фаол бўлганини намоён этади. 

Турнир давомида Абдуқодир  жамоадошларидан узатма қабул қилиш учун 16 марта ўзини таклиф этган: 13 эпизодда тўпдан олдинда жойлашган, икки марта рақиб ортига очилиш қилган ва бир марта чизиқлар орасидаги бўш ҳудудни топган.

Шундай очилишларнинг еттитаси жамоанинг тактик тузилмаси доирасида, тўққизтаси эса ундан ташқарида амалга оширилган. 

Бу рақамлар Хусанов доимий равишда бўш зоналарга силжиб, Ўзбекистон терма жамоасига рақиб босими остида тўпни майдондан чиқариб олишда ёрдам берганини тасдиқлайди.

Футболчининг тезлиги ҳам алоҳида қайд этилган. 2026 йилги жаҳон чемпионати учрашувлари давомида Ҳусанов соатига 36,46 километргача тезликка чиқиб, жаҳон чемпионатидаги энг тезкор ўйинчилардан бирига айланди.

Абдуқодир Ҳусанов 2025 йилнинг 20 январидан буён «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилмоқда ва Англия Премьер-лигасида ўйнаган биринчи ўзбекистонлик футболчи сифатида тарихга кирди.

Ўтган мавсумда маҳоратли ҳимоячи Англия кубоги ва Англия лигаси кубогида ғолиб чиқиб, Европадаги илк нуфузли совринларини қўлга киритди. 

Тезкор! Премьер-лига клуби ўзбек футболчисига узоқ муддатли шартнома таклиф қилди

Ҳусанов келажаги учун курашни бошлади

Шомуродов ФИФАдан хушхабар кутяпти

Ўзбекистоннинг мундиалдаги иштироки қандай баҳоланди?

Шомуродов ўзини ҳақоратлаган фанатга қўнғироқ қилди

Месси ва Роналду, ана энди иккаланг ҳам Ҳусановга тан беринглар!

Ўзбекистонликларни Ҳусановнинг “Сити”даги келажаги қизиқтиряпти

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!