Ўзбекистоннинг мундиалдаги иштироки қандай баҳоланди?
Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби ва Қозоғистон терма жамоаси ҳимоячиси Нурали Алип Ўзбекистон футболчиларининг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги тарихий иштирокини юқори баҳолади, деб хабар бермоқда Sports.kz сайти Россиянинг «Матч ТВ»га таянаган ҳолда.
- Ўзбекистон миллий терма жамоасини кузатиб бордим. Ўйлайманки, уларнинг 2026 йилги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичига йўл олишининг ўзи катта ютуқ, — деди Нурали Алип.
Маълумки, Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига чиқди. Мусобақа АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтказилди.
Шунингдек, Қозоғистон терма жамоаси аъзоси бўлган ҳимоячи «Зенит»даги жамоадошлари — Бразилия терма жамоаси сафида 1/8 финалгача етиб борган Дуглас Сантос ва Луис Энрике ўйинлари ҳақида ҳам фикр билдирди. Бразилия терма жамоаси ушбу босқичда Норвегияга мағлуб бўлди.
— Сантос ва Луис Энрике учун жон куйдирдим. Айниқса, Сантоснинг ўйинини томоша қилиш ёқимли бўлди, у жуда яхши ўйнади. Обуначилари ҳам кўпайди. Норвегияга қарши ўйинни кўрдим, у ерда у Сёрлотга деярли ҳеч нарса қилишга имкон бермади, — дея қўшимча қилди Алип.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида Аббосбек Файзуллаев тарихий биринчи голни урди. Элдор Шомуродовнинг конголиклар дарвозасига киритган тўпи гуруҳ босқичининг энг чиройлик голи сифатида эътироф этилди.
Ҳусанов келажаги учун курашни бошлади
Ҳусанов жаҳон чемпионатида муҳим фигура бўлиб чиқди
Шомуродов ФИФАдан хушхабар кутяпти
Шомуродов ўзини ҳақоратлаган фанатга қўнғироқ қилди
Месси ва Роналду, ана энди иккаланг ҳам Ҳусановга тан беринглар!
Ўзбекистонликларни Ҳусановнинг “Сити”даги келажаги қизиқтиряпти

Фикрлар