36 ёшли Иванович яна АПЛга қайтмоқда

Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби ҳимоячиси Бранислав Иванович яна АПЛга қайтмоқда.

«Евро-Футбол.Ру» тарқатган хабарга кўра, 36 ёшли сербиялик футболчи тез орада “Эвертон” билан шартнома имзолайди. Айтиш керакки, уни шахсан “ирисчилар” бош мураббийи Карло Анчелотти ўз жамоасида кўрмоқчи. Улар ўз вақтида “Челси”да бирга фаолият олиб боришганини айтиб ўтиш лозим.

Иванович жорий мавсум “Зенит” сафида 25 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!