"Барселона"нинг Испания кубогидан чиқиб кетиши қимматга тушди
"Барселона" ушбу мавсумда требл қайд этиш имкониятидан маҳрум бўлди.
Ханси Флик жамоаси Испания кубоги ярим финалида "Атлетико"га мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди. Биринчи учрашувда каталонияликлар 0:4 ҳисобида ютқазган бўлса, жавоб ўйинида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа, Ҳанси Флик шогирдлари кубок билан хайрлашди. Бироқ жамоа ҳамон Чемпионлар лигаси ва Ла Лигада ғолиб чиқиш имкониятини сақлаб қолган. Испания Суперкубоги эса аллақачон қўлга киритилган.
Сўнгги марта "Барселона" Чемпионлар лигаси, чемпионат ва кубокни 2014/15 йилги мавсумда ютиб олган эди.
Фикрлар